Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Мутахассис фикри: "Катанец ҳали янгилик олиб киргани йўқ. Бугунги "Пахтакор"дан "Навбаҳор" очко олиши мумкин" News

Мутахассис фикри: "Катанец ҳали янгилик олиб киргани йўқ. Бугунги "Пахтакор"дан "Навбаҳор" очко олиши мумкин"

Ушбу ҳафта футбол жамоатчилиги учун мавзу ва муҳокамаларга бой ҳафта бўлмоқда.

Бир томондан Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз, иккинчи томондан Суперлига баҳслари. Мана шу мавзулар юзасидан мутахассис сифатида таниқли мураббий Ёрқин Назаровнинг фикрларига қулоқ тутдик. 


- Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳеч ким бефарқ бўлмаса керак, деб ўйлайман. Ўз ўрнида терма жамоамизнинг ўртоқлик турниридаги иштироки икки ҳил таассурот қолдирди. Биринчиси икки учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этилди. Стадионга келган ишқибозлар хурсанд бўлиб кетишди. Лекин ютганимиз билан хурсанд бўлиб юришимиз керак эмас. Даража жиҳатдан оладиган бўлсак, Қирғизистон доим ютиб келган рақибимиз ҳисобланади. Уганда ҳам рейтингда бизда пастда. Буларни ютиб тўхтаб қолиш хатодир. Чунки ҳимоя чизиғимизда муаммолар бор. Менимча, Катанец ҳали ҳимоячиларни тўлиқ аниқлаб олмаган. Ҳозирча фақат синамоқда. Кейинги ўйинларга балки бошқа номларни ҳам таклиф қилиши мумкин. Хуллас кўп ишлаш лозим. Угандага қарши баҳсда Шомуродов ва Машарипов яхши ҳаракат қилди. Уларга ҳаддан ташқари ишониб қолиш нотўғри, деб биламан. Боиси футболда ҳар ҳил вазият бор. Камчиликлар етарлича. 


- Очиғини айтсам янгилик кўрмадим. Қандайдир тактика ёки услуб кўзга ташланмади. Позицион ҳужум қилиш аввалдан бор эди. Катанец бирор бир янгилик қилди, дейиш қийин. Ҳаммасига вақт керак. 


- Очиғини айтганда кўпчилик мухлислар яқин йилларда бирор катта мусобақани ютишга, Жаҳон чемпионатига чиқишга ишонмаяпти. Бош мураббий ўзининг тактикасига мос футболчиларни жалб қилиши зарур. Ҳар бир йиғинда турли услубдаги футболчиларни синаб кўряпти. Катанец футболчиларни кузатмоқда. Ўйинларга тушяпти. Бундан буён экспериментлардан эмас, ўзининг услубига монанд ўйинчилардан фойдаланиши даркор. 


- Тошкентда жуда қизиқарли ўйин бўлиши шубҳасиз. "Навбаҳор" бугун 27 йиллик тарихни янгилаши учун бу йил жуда яхши имкониятга эга. Қишки трансферлар ойнасида сифатли ва савияли футболчиларни қўшиб олди. Бугунги "Пахтакор"га қарши Тошкентдан очко олиб кетса бўлади. Турнинг асосий ўйини ҳисобланади. Наманган жамоаси камида дуранг қайд этади. 


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика