Latest news

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  60 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

"Самвел Бабаян бундай учрашувларга жамоани қандай тайёрлашни билади" — Боян Миладинович яна нималар деди? News

"Самвел Бабаян бундай учрашувларга жамоани қандай тайёрлашни билади" — Боян Миладинович яна нималар деди?

Бир неча соатдан сўнг старт оладиган "олов" ўйинга бугун барчанинг нигоҳи қаратилган.

Бироз олдин хорижлик мутахассисларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилган эдик. "Пахтакор" таркибида юлдузли онларини ўтказган Боян Миладинович ҳам ўз тахминлари билан ўртоқлашди. 

Navbahor

Toma Tabatadze - 68'

Superliga. Round 16

10/08/2023, 20:00

2
:
1
Finished

Pakhtakor

Dragan Ceran - 30', Muhammadqodir Hamraliyev - 44'

45'
90'
22'  Oston Urunov (Doniyor Abdumannopov)
23'  Jasurbek Yakshibayev
37'  Doniyor Abdumannopov
46'  Шахбоз Джурабеков (Filip Ivanovic)
46'  Jamshid Iskandarov (Temurkhuja Abdukhalikov)
57'  Jasurbek Yakshibayev (Asadbek Sobirjonov)
68'  Toma Tabatadze
90'  Йован Жокич (Azim Akhmedov)
26'  Przemysław Banaszak
30'  Dragan Ceran
30'  Hojiakbar Alijonov
41'  Dragan Ceran
44'  Muhammadqodir Hamraliyev
44'  Dostonbek Hamdamov
46'  Matthew Steenvoorden (Shahzod Azmiddinov)
46'  Dilshod Saitov (Farrukh Sayfiev)
73'  Przemysław Banaszak (Pulatxodja Xoldorxonov)
75'  Odiljon Hamrobekov
78'  Sanjar Quvvatov

- Албатта ўйинни томоша қиламан. Чунки Ўзбекистонда бугун футбол байрами. Мамлакатнинг энг яхши икки жамоаси майдонда учрашади. "Пахтакор" сафида ўйнаган вақтларимда "Навбаҳор"га қарши қийин ўйинлар ўтказар эдик. Айниқса 2014 йил уйда ҳам, сафарда ҳам қийналганмиз. Биринчи даврада 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик, сўнгги дақиқада ғалаба голини урганим эсимдан чиқмайди. Қизиғи Наманганда ҳам шундай бўлди, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада пенальтидан гол урдим. Бу биз учун ўша мавсумдаги энг мураккаб учрашув эди. Шундан сўнг чемпион бўлишимизга шубҳам қолмаган. 

- Бугунги кунга тўхталадиган бўлсам, "Навбаҳор" сўнгги ўйинда Бекободда дуранг қайд этди. "Қизилқум"ни мағлуб этди. "Пахтакор" "Нефтчи"га мағлуб бўлди, ундан аввал кубокни тарк этди. Чемпионат борган сари қизиқарли тус оляпти. Охирги тургача кураш давом этади. Фикримча "Пахтакор" ва "Навбаҳор" чемпионлик учун сўнгги тургача кура олиб боришади. Қолаверса, "Нефтчи"ни ҳам унутмаслик лозим. Виталий Левченко "Нефтчи"да ўйин сифатини яхшилай олди ва ўз имкониятини кутмоқда. Улар ҳали ютқазгани йўқ.

- "Навбаҳор" бугун фаворит, жамоа ўз майдонида ўйнайди. Юз фоиз ишонаманки, стадион мухлислар билан тўлади. "Пахтакор" захира ўриндиғида Максим Шацких ўтирмайди ("Нефтчи" билан учрашувда қизил карточка олган). Бу ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Рақиб захира ўриндиғида Самвел Бабаян ўтиради. Ушбу мураббий бундай ўйинларда қандай ўйнаш кераклигини, футболчиларни қандай тайёрлашни яхши билади. Ўйлашимча, вазиятлар кўп бўлмаса керак. Ким майдон марказини ўзиники қила олса, ўша жамоа ютади. Аммо бугун "Навбаҳор" фаворит, 60/40. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика