Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

ЖЧ-2022. Финални бошқарадиган ҳакам ва унинг ақлбовар қилмас ҳикояси News

ЖЧ-2022. Финални бошқарадиган ҳакам ва унинг ақлбовар қилмас ҳикояси

Бугун, 18 декабрь куни Жаҳон чемпионати-2022 финали бўлиб ўтади.

Унда Аргентина ҳамда Франция терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришади.

Argentina

Lionel Messi - 23', Angel Di Maria - 36', Lionel Messi - 108', Lionel Messi - 121', Paulo Dybala - 121', Leandro Paredes - 121', Gonzalo Montiel - 121'

World Cup Final Stage . Round final

18/12/2022, 20:00

5
:
7
Finished AP

France

Kylian Mbappe - 80', Kylian Mbappe - 81', Kylian Mbappe - 121', Randal Kolo Muani - 121'

Stadium: Lusail Stadium, 88966 spectators

Referee: Szymon Marciniak

45'
90'
120'
23'  Lionel Messi
36'  Angel Di Maria
36'  Alexis Mac Allister
45'  Enzo Fernandez
64'  Angel Di Maria (Marcos Acuna)
90'  Marcos Acuna
91'  Nahuel Molina (Gonzalo Montiel)
102'  Rodrigo De Paul (Leandro Paredes)
102'  Julian Alvarez (Lautaro Martinez)
108'  Lionel Messi
114'  Leandro Paredes
116'  Alexis Mac Allister (German Pezzella)
116'  Gonzalo Montiel
120'  Nicolas Tagliafico (Paulo Dybala)
41'  Ousmane Dembele (Randal Kolo Muani)
41'  Olivier Giroud (Marcus Thuram)
55'  Adrien Rabiot
71'  Antoine Griezmann (Kingsley Coman)
71'  Theo Hernandez (Eduardo Camavinga)
80'  Kylian Mbappe
81'  Kylian Mbappe
81'  Marcus Thuram
87'  Marcus Thuram
90'  Olivier Giroud
96'  Adrien Rabiot (Youssouf Fofana)
113'  Raphael Varane (Ibrahima Konate)
118'  Kylian Mbappe
120'  Jules Kounde (Axel Disasi)

Жаҳон чемпионати-2022

Финал

18.12.2022, 20:00

"Лусаил" стадиони

Аргентина - Франция

Бош ҳакам: Шимон Марчиняк

Қанот ҳакамлари: Павел Сокольницкий, Томаш Листкевич


Мундиал финалини тарихда илк бор польшалик ҳакам бошқариб боради. Шимон Марчинякка қанотларда ҳамюртлари Павел Сокольницкий ва Томаш Листкевичлар ёрдамлашишади. 2 кун олдин "championat.asia"да Шимоннинг фикрлари чоп этилган эди.

"Ажойиб ўйин бўлишини кутяпман. Аргентина ва Франция ҳар сонияда ажойиб нарсаларни қила оладиган ҳайратланарли номларга эга икки буюк жамоадир. Биз аллақачон икки жамоа иштирокидаги ўйинларда ҳакамлик қилдик, улар бизни билишади. Бу биз учун катта имконият, бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ўйиндан кейин ҳакамлар ҳақида бир оғиз сўз айтилмаслиги учун бор маҳоратимизни ишга соламиз", – деди Марчиняк.

Шимон мундиалларда илк бор ЖЧ-2018да ишлаган. Ўшанда унга гуруҳ босқичидан ўрин олган иккита баҳс ишониб топширилган. Аргентина - Исландия (1:1) ҳамда Германия - Швеция (2:1) тўқнашувларини бошқарган.

Бу сафарги мундиалда эса дастлаб гуруҳ босқичидан ўрин олган Франция - Дания қарама-қаршилигини бошқарди. Унда Мбаппенинг дубли французларга ғалаба келтирди - 2:1. Кейин эса у нимчорак финал доирасидаги Аргентина - Австралия учрашувини бошқарди. Унда Месси ҳамда Х.Алвареснинг голлари аргентиналикларга 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди. Марчинякнинг дастлабки икки баҳсида ғалаба қозонган терма жамоалар бугун ҳал қилувчи ўйинда бир-бирларига қарши майдонда саф тортишади. Шуни ўзи бир кичик ва ажойиб воқелик аслида. Аввалига Франция ўйинини, кейин Аргентина ўйинини бошқарасан. Охирида эса финалда ҳар иккаласининг беллашувини бошқарасан.


"Качок" Марчиняк спортнинг муай тай тури билан ҳаваскор тарзда шуғулланади.


Шимон Марчинякнинг ўз ҳикояси бор ва у ақлбовар қилмас

Ушбу мундиалда ҳакамлик ва VARга эътирозлар учрамади десак хато бўлади. Аргентина Нидерландия билан ўйиндан кейин, Марокаш 3-ўрин учун Хорватияга қарши беллашувдан кейин ҳакамларга кескин эътирозлар билдиришди. Шунга қарамай, тарихга ўз исм-фамилиясини ёздириб қўйишни мақсад қилган ва бунга яқин турган Шимонда бундай эътирозлар йўқ. 41 ёшли ҳакам финални бошқарадиган биринчи польшалик бўлади.

Бугун Шимон куннинг энг муҳим воқелигида асосий бошқарувчи бўлади. Аммо, тахминан 1 йил олдин ҳатто унинг ўзи ҳам бу нарсани тасаввур қилмаган бўлса керак. Сабаби, Шимон маълум муддат ҳакамлик фаолиятидан четда бўлишга мажбур бўлди. Унга "тахикардия" касаллиги ташхиси қўйилди. Ўзи бу қандай касаллик ва уни қандай даволаш мумкин каби саволлар менда пайдо бўлди. Юрак шифокори ва шундай касаллиги бор танишимдан бу борада фикр сўрадим.

"Тахикардия" - юрак ритмининг тезлашиб кетиши. Тахикардияда юрак баъзида 1 дақиқада 90тадан кўп уриб кетади. Баъзида ундан ҳам кўпроқ (масалан 1 дақиқада 120тага ҳам чиқиб кетиши мумкин). Юрак уришининг 1 дақиқа учун нормаси 60-80 марта ҳисобланади. Ўзимда ҳам ўлчаб кўрдим, юрагим 1 дақиқада 68 марта урди. Демак, менда ҳаммаси жойида)


Менда яна савол пайдо бўлди. Шунда Шимон бу касалликдан қутулганми? Қандай қилиб бу касалликка чалинган ҳакам Жаҳон чемпионатида ишламоқда? Бу саволлар билан мундиалда ҳакамлар билан боғлиқ фаолият олиб бораётган бир киши (кимлигини очиқлаш шарт эмас)дан сўрадик. Лекин, уларнинг ички қоидасига кўра, ҳакамларнинг шахсий ва шунга ўхшаш маълумотларини айтиш ёки тарқатиш мутлақо мумкин эмас. Шундан сўнг, бу саволларим билан яна бояги шифокорга юзландим ҳамда қуйидаги мазмунда жавоб олдим: "Бу касаллик тўлиқ тузалмаган бўлиши ҳам мумкин. Безовта қилмаса бемалол ишлайверади".

Энди худди шундай касаллиги бор танишим билан алоқага чиқдим ва унда бу нарса қанчалик тез-тез безовта қилишини сўрадим. Унинг айтишича, тахикардия уни бир йилда 1 ёки максимум 2 марта безовта қилади. Яъни, йилига 1-2 мартагина юраги тез-тез уриб қолади. Қолган пайтлар ҳаммаси яхши, у билан бирга доимо футбол ҳам ўйнаймиз.

Шимон эса айни шу касаллик сабаб ўтган йили июль ойида ўтказилган Европа чемпионатидан четда қолиб кетди. Ўшанда у қандай қийин ҳолатга тушиб қолгани ва рухият билан боғлиқ муаммоларини фақатгина унинг ўзи билади. Биз эса унга бу жараёнлар унчалик комфорт бўлмаганини тахмин қилишимиз мумкин.

"Охирги 1 ярим йил менда жуда оғир даврлар бўлди. Менда тахикардия бор эди - бу юрак касаллиги. Бошида жуда қийин бўлди", - дея Марчинякнинг сўзларини келтирган "Reuters" агентлиги.

"Мен Европа чемпионатини ўтказиб юбордим, бу қўрқинчли туйғу эди. Энди эса менга ҳаёт ёки мен ҳаётга қайтдим. Ҳатто, табассум қилишдан тўхтамаяпман. Чунки, бу ўзгача ажойиб туйғу".


Марчиняк ҳакамлик фаолиятини 2009 йил Польша чемпионати (Экстракласа)да бошлаган. 2 йил ўтиб ФИФА ҳакамлари сафига кирган. Юқорида ёзганимдек 2018 йилги мундиалда иккита ўйинни бошқарган.

У ЕЧЛ, Европа лигаси, Жаҳон ва Европа чемпионатларининг саралаш ҳамда асосий баҳсларини, U-21 Европа чемпионати финалини, 2018 йилги Европа суперкубогини бошқарган. Ҳавас қилса арзигулик фаолият.

Кўриб турганингиздек, Шимон Марчинякнинг ҳаёт ҳикояси мана шундай ақлбовар қилмас. Бугунги финалда майдондаги ҳар иккала терма жамоага ҳам, Марчиняк бошлиқ ҳакамлар бригадасига ҳам омад тилаб қоламиз. Ўзи айтганидек, финалдан кейин ҳеч ким ҳакамларни эсламасин ҳам. Бу уларнинг ютуғи бўлади.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва финални ўтказиб юборманг!

 

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика