Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Бугун “Халқлар Дўстлиги” Кубоги старт олади News

Бугун “Халқлар Дўстлиги” Кубоги старт олади

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Республикада жойлашган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Халқлар Дўстлиги“ Кубоги бўлиб ўтади.

Бугун старт оладиган мусобақада 16та жамоа қатнашади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият кўрсатадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этади. Республика Халқ таълим вазирлиги, “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоат фонди, Ўзбекистон футбол федерацияси, “Оқ-тепа” ва "Локомотив" футбол клуби билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур турнирда 13-18 ёшли болалар қатнашади. Тўрт кун давом этадиган мусобақанинг барча ўйинлари “Оқ-тепа” майдонида бўлиб ўтади. Иштирокчилар 4 гуруҳга 4тадан ажратилган. Бугун очилиш маросими ва 15:00дан бошлаб гуруҳ учрашувлари старт олса, эрта-индин гуруҳ босқичининг қолган ўйинлари ўтказилади. Индинга тушдан сўнг чорак финал, 8 ноябрь куни эса, ярим финал ҳамда финал ўйинлари ташкил қилинади. Ўйинларнинг ҳар бир бўлими 20 дақиқадан иборат бўлади.
 
Иштирокчилар: Тошкент шаҳри (3та), Тошкент вилояти (2та), Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилояти, Хоразм вилояти, Сурхондарё вилояти, Қашқадарё вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Андижон ва Наманган бирлашган жамоаси, Фарғона вилояти, Самарқанд вилояти, Бухоро вилояти.
 
Сайтимиз мазкур турнирни ҳар куни ёритиб боришни режалаштирган. Қизиқувчилар, бугун тушдан бошлаб, кейинги уч кун давомида эрталаб 09:00дан кечгача ўзининг бўш вақтига қараб, “Оқ-тепа” майдонига ташриф буюришлари ва турнирни кузатишлари мумкин.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика