Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  4 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Бугун Рашидов ва Раҳматуллаев янги клублари сафида дебют қилишлари мумкин News

Бугун Рашидов ва Раҳматуллаев янги клублари сафида дебют қилишлари мумкин

Бугун икки нафар ҳамюртимиз янги клублари сафида дастлабки расмий ўйинда майдонга тушишлари кутилмоқда.

Ёзда Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига кўчиб ўтган Сардор Рашидов бугун Қатар юлдузлар лигасида илк учрашувини ўтказиши мумкин. Куни кеча старт олган янги мавсумдаги дастлабки ўйинни "Жайиш" айнан бугун ўз майдонида "Ал Аҳли" клубига қарши баҳс билан бошлайди. Сабри Лямуши бошчилик қилаётган "Ал Жайиш"нинг ўйини Тошкент вақти билан соат 22:15да старт олади.

Ўтган ҳафтада "Навбаҳор"дан Озарбойжоннинг "Раван" клубига ўтган Алибобо Раҳматуллаев ҳам бугун ўзининг янги клубида дебют қилиши мумкин. Бугун "Раван" клуби Озарбойжон чемпионатининг 4-тури доирасида ўз уйида Бокунинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Ҳозиргача бўлиб ўтган 3та ўйинда "Раван" 2та дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика