Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Бугун “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳслашади News

Бугун “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳслашади

Бугун Муборакда Қашқадарё воҳасининг икки етакчи клуби ўзаро баҳс юритади. Футбол ишқибозлари воҳа дербиси гувоҳи бўлишади.

ЎзПФЛ 26-тур
“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши)
26.10.2017. “Б.Вафоев” стадиони. 16:00да
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро),
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Сардар Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Бобур Хайдаров.


 
Ушбу жамоалар бир вилоятдан бўлишса ҳам, принципиал рақиблар ҳисобланишади. “Насаф”нинг Муборакдаги сўнгги ғалабасига ҳам 12 йил бўлган. “Машъал” жамоаси турнир жадвалида қандай ўринда бормасин, Муборакда жамоамизга қарши астойдил кураш олиб борган.

Бугун ҳам шундай принципиал баҳснинг гувоҳи бўлишимизга, шубҳа йўқ.

Келинг, яна бир марта бу жамоалар ўртасидаги баҳслар тарихига назар ташлаймиз.

Ўзаро ўтказилган 29та ўйиннинг 15 тасида "аждарлар" зафар қучган бўлса, “Машъал" 8 бор ғалаба қозонган. Қолган 6та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилишмоқда: 47-27.

Мазкур жамоалар Муборакда шу пайтгача ўзаро 14 марта куч синашишган. Шуларнинг 2тасида “Насаф” ғалабага эришган, холос. 6 учрашувда дуранг ва яна 6 учрашувда мағлуб бўлганмиз. Муборакдаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга  жами 30та гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Машъал” томонида – 17:13.

Балки, бугун “Насаф” Муборакдаги ўн икки йиллик “қора анъана”га барҳам берар? Буни ўйиндан кейин билиб оламиз.

Демак, бугун футбол ишқибозлари яна бир қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишади. Футбол, ўз атамаси билан футбол. Футбол шуниси билан қизиқки, унда кутилмаган ҳисоб ва ҳаяжонга бой воқеалар бўлади. Бундан фақат ишқибозлар ютишади.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. Муборакдаги “Баҳром Вафоев”стадионига ташриф буюринг!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика