Latest news

20:00Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  5 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  50 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  12 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  1 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  5 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  21 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  8 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  4

Бугун катта футбол. “Бунёдкор” – “Насаф” News

Бугун катта футбол. “Бунёдкор” – “Насаф”

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” - “Насаф” баҳси билан олий лиганинг 21-турига старт берилади.
Ўзаро ўйинлар шуни кўрсатяптики, “Насаф” бунгача “Бунёдкор”ни Тошкентда мағлуб эта олмаган. Хўш, бу сафар қаршиликлар бунинг уддасидан чиқа олишадими? “Насаф” ўтган турни кўтаринки руҳда ўтказди ва ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди. “Бунёдкор” эса Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Турнир жадвалида “Насаф” 44 очко билан учинчи, “Бунёдкор” 41 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Агар “Бунёдкор” ғалаба қозонадиган бўлса, ўз-ўзидан очколар сонини “Насаф”никига тенглаштириб олади. Иккинчи давра бошланганидан бери иккала жамоа ҳам еттидан учрашув ўтказди.



“Насаф” шундан биттасида мағлуб бўлиб (“Локомотив”дан), олти беллашувда ғалаба қозонган бўлса, “Бунёдкор” ҳам ҳозирча бир бор ютқазди (ўз майдонида “Динамо”дан). Қаршида бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Ўшанда “Бунёдкор” бош мураббийи Александр Волков эди. Ҳозир эса жамоани Сергей Лушан бошқармоқда ва бу унинг “Насаф”га қарши олий лига доирасида биринчи учрашуви бўлади.



Кубокнинг ярим финал босқичида “Бунёдкор” икки ўйин натижасига кўра “Насаф”ни мусобақадан чиқариб юборди. Аммо ҳозир олий лига ва “Насаф” ҳам рақибига бошқача тайёргарлик кўрган бўлиши табиий. Бугунги баҳс шахсан мен учун нимаси билан қизиқ? Яхши биласиз, “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўтган йил “Энг яхши мураббий” деб топилди. “Бунёдкор” устози Сергей Лушан эса клубни қабул қилиб олганига унчалик кўп бўлгани йўқ, шунга қарамай натижалар чакки эмас. Жамоа ўзининг камтарона таркиби билан сафарда “Локомотив”ни мағлуб эта олди. “Насаф” эса ўз майдонида шу жамоага ютқазиб қўйди. Шундай экан, бугунги ўйин орқали ҳар иккала мураббийнинг замонавий футболга қарашлари қай даражада эканлигини билиб олсак ажаб эмас. Ўзбекистоннинг амалдаги “Энг яхши мураббийи” билан “тўқнашув”да Лушан қандай йўл тутади, мана шу томонлама ҳам ўйин эътиборимни кўпроқ тортмоқда. Қолаверса, мазкур баҳс яна бир қатор бошқа саволларга жавоб берса ажаб эмас. Бунисини энди ўйиндан кейин гаплашамиз.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика