Бугун Какута “Депортиво”да тиббий кўрикдан ўтади
17 jan 2017 01:20
News
Бугун Какута “Депортиво”да тиббий кўрикдан ўтади
Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” клуби футболчиси Гаэль Какута Испаниянинг “Депортиво” жамоасига ўтишга яқин турибди.
Ҳамма Хитойга талпинаётган пайтда Какута аксинча фубтол санъат даражасига кўтарилган Европага қайтмоқда. Бугун футболчи Ла‑Коруния клубида тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли вингер Хитой клуби шарафини 2016 йилнинг февраль ойидан бери ҳимоя қилиб келаётганди. У Чин юртига Испаниянинг “Севилья” клубидан кўчиб ўтган эди.
Какута “Хэбэй Чайна Форчун” сафида 24та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол киритишга ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилишга муваффақ бўлганди.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments