Latest news

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  8 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   8 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  47 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  15 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

Бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланади News

Бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланади

Бугун бутун Осиё қитъаси диққат-эътибори Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳига қаратилади.

У ерда Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Жами 40 та юрт терма жамоалари саралашдаги ўз рақиблари номини билиб олади. Биринчи саралаш босқичида зафар қучган 6 та терма жамоа ушбу иккинчи босқичга автоматик тарзда йўл олган 34 та юрт термалари билан биргаликда жами 5 та саватга ажратиб чиқилган. Натижада ҳар бир гуруҳда 5 тадан иштирокчи бўлади ва гуруҳлар сони 8 тани ташкил этади. Саралаш баҳслари якунида гуруҳда 1-ўринни банд этадиган 8 та терма жамоа ва 2-ўрин соҳиблари ичидаги энг яхши натижага эга яна 4 та терма жамоа Осиё кубоги-2023 финал босқичига йўл олиш билан биргаликда Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг ҳам якуний ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини расмийлаштиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватдан ўрин олган.


Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча: Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.

4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия.

5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика