Latest news

08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  1 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  8 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Машъал" News

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Машъал"

Бугун Жиззахда Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Машъал" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 18:00да старт олади.



«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак)
6 май 2017. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Ўйин олдидан: Аввалги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган "Машъал" бугун сафарда "Сўғдиёна"га қаши баҳс олиб боради. Жиззахликлар ўтган тур "Динамо" билан 2:2 ўйнашди. Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта, "Сўғдиёнга" ўз майдонида фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқади, ўз навбатида "Машъал" ҳам сафарда иккинчи ғалабасини қўлга киритишга уриниб кўради.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Сўғдиёна" ҳозирда 8 ўйиндан сўнг 8 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Машъал" ҳисобидаги очколар сони 14тани ташкил қилмоқда ва улар 5-ўринда боришмоқда.

Факт: "Сўғдиёна" ўз майдонидаги учта ўйиндан иккитасини ғалаба билан якунлаган. Жамоа Жиззахда "Олмалиқ" билан "Обод"ни мағлуб этиб, "Нефтчи"га имкониятни бой берган. Уй учрашувларида тўплар нисбати 4-3.

Факт: Ҳозирча сафарда учта ўйинда майдонга тушган "Машъал" уч хил натижа қадй этган. Муборакликлар аввалига Ғузорда "Шўртан"ни мағлуб этган бўлишса, кейинчалик "Навбаҳор"га имконият бой бериб, "Бухоро" билан дуранг ўйнашган. Натижада "Машъал" сафарда 4 очкони қўлга киритган, тўплар нисбати 4-3.

Биласизми? "Сўғдиёна" қаторасига учта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Даврон Файзиев шогирдларида иккита дуранг ва бир мағлубият бор. "Машъал" эса кетма-кет уч ўйиндан бери мағлубиятга учрагани йўқ.

Эсингиздами? Ўтган йил Жиззахда бўлиб ўтган беллашувда 1:0 ҳисобида "Сўғдиёна"нинг қўли баланд келган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика