Latest news

22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  3 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  6 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  7 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0

Бугун футбол. "Шўртан" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Шўртан" - "Бунёдкор"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Ғузорда "Шўртан" Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:00да бошланади.


«Шўртан» (Ғузор) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун Ғузорда охирги уч турдан бери иши юришмаётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. Бундай дейишимизнинг боиси, "Шўртан" ўз майдонида "Локомотив" ва "Пахтакор"ни ютганидан бери кейинги учта ўйинда фақат мағлубиятга учради. "Бунёдкор" эса охирги учта баҳснинг биттасида енгилиб, икки бор дуранг ўйнади. Бугунги учрашувда жамоаларнинг имконияти тенг дея оламиз.

Факт: "Шўртан" шу пайтгача ўз майдонида бўлиб ўтган бешта ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлаган. Ғузорликлар "Нефтчи", "Локомотив", "Пахтакор" сингари клубларни мағлуб этди-ю, лекин "Машъал" билан "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйди. Бундан ташқари, "Шўртан" барча уч ғалабасини уйдаги ўйинларда қўлга киритган.

Факт: "Бунёдкор" "Шўртан"дан атиги бир очко кўп тўплаган ҳолда турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Мабода бугун ғузорликлар зафар қучишса, у ҳолда "Бунёдкор"дан ўзиб кетишади.

Факт: "Бунёдкор" ҳозирча сафарда тўртта ўйинда майдонга тушиб, шундан биттасида ғалаба қозознган. Жамоа "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Қизиғи шундаки, "Бунёдкор"нинг уй-сафар беллашувларида урган ва ўтказган голлар нисбати бир хил кўрсаткичга эга: 3-3.

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун уч йиллик танаффусдан яна "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида футболчиларга кўрсатма беради. Агар бугун "Бунёдкор" ғалаба қозонса, бу Қосимовнинг олий лигада 80-ғалабаси бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика