Latest news

23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нучтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  3 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  18 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Металлург"

Бугун Тошкент вилояти дербисида "Олмалиқ" - "Металлург" баҳси бўлиб ўтади. Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган учрашув 18:30да бошланади.

“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Металлург” (Бекобод)
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Ж. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус), Д. Жамилов (Тошкент вил.)
Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе

Жадвалдаги ўрни: "Олмалиқ" 9-ўринда (13 очко). "Металлург" 15-ўринда (8 очко).

Ўйиндан нима кутяпмиз? "Олмалиқ" ўз майдонида тўп тепишини ҳисобга олсак, устунлик мезбонлар томонида. Лекин "Металлург" ҳам қараб турмаса керак. Чунки бекободликларга ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Қолаверса, "Металлург" сафардаги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти.



Факт: "Олмалиқ" ўз майдонидаги тўртта ўйиндан иккитасида ғалабага эришиб, икки марта дуранг ўйнаган. Ва жамоа уйда 8 очколи бўлган. Кумиков шогирдлари уйда ҳали мағлуб бўлишмаган.

Биласизми? "Олмалиқ" ўз майдонидаги ўйинларда гол ўтказмай келаётган олий лиганинг ягона жамоаси бўлиб турибди. Тўплар нисбати 3-0.

Факт: Сафарда тўртта ўйинда майдонга тушган "Металлург" бир марта дуранг ўйнаб, учта учрашувда мағлуб бўлган. Қизиғи шундаки, "Металлург" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган, бундан ташқари атиги битта гол урган.

Биласизми? "Металлург" сафардаги бир очкони "Бунёдкор" билан ўйинда қўлга киритган. Жамоа 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика