Latest news

18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 17:59Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  3 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  37 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  4 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  27 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Бугун футбол. "Машъал" - "Сўғдиёна" News

Бугун футбол. "Машъал" - "Сўғдиёна"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан олий лиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.


"Машъал" Муборакда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Олий лига, 22-тур. 16 сентябрь

МАШЪАЛ - СЎҒДИЁНА


Турнир жадвалидаги ўрни: "Машъал" 10-ўринда (23 очко), "Сўғдиёна" 8-ўринда (26 очко).

Очколар орасидаги фарқ - 3 очко.

Таъриф: Атиги уч очко фарқ билан бораётган жамоалар баҳси. Агар бугун "Машъал" зафар қучгудек бўлса, очколар бўйича "Сўғдиёна"га тенглашиб олди. Мабодо "Сўғдиёна" ғалаба қозонса, "Пахтакор" билан бир хил ўринга кўтарилиб олади. Шундай экан, Муборакда ўзига яраша қизиқ баҳс кечиши кутилмоқда.

Факт: Бугун "Машъал" ўз майдонида 10-учрашувни ўтказади. Шу пайтгача бўлиб 9та ўйиндан бештасини ғалаба билан якунлаган муборакликлар бир марта дуранг ўйнаб, учта беллашувда ютқазиб қўйишган. Тўплар нисбати 15-9. "Машъал" ўз уйида 16 очко тўплаган. "Сўғдиёна" эса сафарда ҳозирча 10 марта тўп тепиб, фақат икки марта ғалаба нашидасини сурган. Бир бор дуранг қайд этган бўлса, 7та баҳсда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 9-19.

Факт: "Машъал" иккинчи даврада ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонди. Жамоа сафарда "Нефтчи"дан устун келди. "Сўғдиёна" эса уч бор зафар қучди. Айтиш мумкинки, жиззахликлар охирги иккита ўйинни ғалаба билан якунлашди. Аммо жамоа сафардаги иккита беллашувда мағлуб бўлди.

Эслатма: Жиззахда кечган биринчи давра учрашувида "Сўғдиёна" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кеча ўтказилган Ёшлар лигаси баҳсида эса майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика