Latest news

10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  0 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  1 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  3 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2

Бугун футбол. "Локомотив" - "Шўртан" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Шўртан"

Бугун олий лиганинг 21-тур учрашувларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" клубига қарши баҳс олиб боради.

Олий лига, 21-тур. 9 сентябрь
ЛОКОМОТИВ - ШЎРТАН
Бош ҳакам
: Олим Толибжонов

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 1-ўринда (49 очко), "Шўртан" 11-ўринда (20 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 29 очко.

Таъриф: Аслида "Шўртан" ҳозиргача 23 очко тўплаганди, бироқ ПФЛ қарорига кўра клубдан 3 очко олиб ташланган. Бугун иккала жамоа иштирокида  чиройли футбол кечиши кутилмоқда. Албатта, ўйинда "Локо" фаворит, аммо "Шўртан" ҳам анойилардан эмас. Бу жамоа ўтган тур 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётиб, якунда 3:2 ҳисобида зафар қучганини унутмаслик лозим.

Факт: Биринчи даврада Ғузорда кечган баҳсда "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. "Локо" сафида Тимур Кападзе билан Сервер Жепаров гол муаллифи бўлишган.  

Факт: "Локомотив" олий лигада ўз майдонида 10та учрашув ўтказиб, шундан 9тасида ғалаба қозонган ва бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 29-4. "Шўртан" эса сафар баҳсларида 10та учрашувда майдонга тушиб, икки бор зафар қучган. Бир марта дуранг ўйнаб, 7 марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 16-23.

Факт: "Локомотив" иккинчи даврада тўртта учрашув ўтказиб, учтасини ғалаба билан якунлади. "Шўртан" эса бешта ўйиндан иккитасида зафар қучди ва уч бор мағлубиятга учради.

Эслатма: "Дўстлик" стадионида кеча ўтказилган Ёшлар лигаси баҳсида кучлар тенг келди. "Локомотив" - "Шўртан" 2:2.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика