Latest news

08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  1 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  3 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  43

Бугун футбол. "Локомотив" - "Нефтчи" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

Тошкентда "Локомотив" Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. 

Ўйин 19:00да бошланади. 

Ўйиндан нима кутяпмиз? Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив"га "Нефтчи" жиддий қаршилик кўрсата оладими? Маълумки, "Локомотив" ўз майдонида кучли футбол намойиш этади. Жамоа аксарият ўйинларни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилиб келмоқда. "Нефтчи"нинг эса сафарда ўйини қовушмаяпти. Хўш, бугун фарғоналиклар "Локо" қаршилигини енга олишадими? 

Факт: "Локомотив" шу пайтгача уйдаги ҳамма ўйинларда ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 19-1. Кўриб турганингиздек, жамоа атиги битта гол ўтказиб юборган. "Темирйўлчилар" уйда "Сўғдиёна", "Олмалиқ", "Обод" ва "Қизилқум" каби клубларни гол ўтказмасдан мағлуб этишган. 

Биласизми? "Локомотив" охирги олтита ўйиндан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа тўртта учрашувда ғалабага эришган бўлса, икки марта дуранг ўйнаган. 

Факт: Бугун "Нефтчи" сафарда 7-баҳсини ўтказади. Жамоа аввалги олтита беллашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. Фарғоналиклар Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтишган. Қолган ўйинларда икки дуранг ва уч мағлубият қайд этилган. "Нефтчи" сафарда ҳозирча 5 очко тўплаган. 

Биласизми? "Нефтчи" бу йил ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Бунга қўлга киритилган атиги икки ғалаба ҳам мисол бўла олади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика