Latest news

00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  29 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  125 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1

Бугун футбол! "Локомотив" - "Андижон" News

Бугун футбол! "Локомотив" - "Андижон"

Бугун "Локомотив" олий лигада 17-тур учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" ТТЙМИ стадионида "Андижон"ни қабул қилишади. Ўйин 19:30да старт олади.

Олий лига, 17-тур. "Локомотив" - "Андижон"
Бош ҳакам
: Дмитрий Пислегин (Тошкент).

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 1-ўринда (42 очко), "Андижон" 14-ўринда (12 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 30 очко.

Таъриф: Ҳар иккала жамоа иккинчи даврани ғалаба билан бошлади. "Локомотив" ўз майдонида "Навбаҳор"ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Андижон" "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида енгди. Бугун ТТЙМИ стадионида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. "Локомотив" олий лигадаги мағлубиятсиз сериясини давом эттиришга ҳаракат қилса, "Андижон" "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга уринади.

Факт: Андижонда кечган биринчи давра ўйинида "Локомотив" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйинда Темурхўжа Абдухолиқов иккита тўп киритиб, дублга эришган бўлса, яна бир гол Сардор Мирзаев ҳисобига ёзилган.

Факт: "Локомотив" олий лигада мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Жамоа уч марта дуранг ўйнаб, 13 беллашувда зафар қучган. "Андижон" эса қаторасига еттита ўйиндан сўнг ниҳоятда ўтган турда ғалабага эришди. Умуман олганда, андижонликлар ҳисобида фақат тўртта ғалаба бор, холос.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган Ёшлар лигаси баҳсида меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика