Latest news

21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  1 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  1 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  13 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  29 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 25-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида амалдаги чемпионни қабул қилади.

Суперлиганинг иккинчи босқичи бошланганидан бери жамоалар иккитадан ўйин ўтказишди. "Локомотив" икки марта ғалабага эришган бўлса, "Бухоро" ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўйди. Бухороликлар аввалига "Бунёдкор", ундан кейин "Пахтакор" меҳмони бўлиб мана шу баҳсларда ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборди.

Улуғбек Бақоев шогирдлари шу икки ўйинда фақат битта тўп кирита олишди. Мана энди бугун жамоа ўз майдонида ўйнайди. Рақиб ҳам анойи эмас. Амалдаги чемпион - "Локомотив". Албатта, "Локомотив" жиддий рақиб ҳисобланади. Бунинг устига "Бухоро"нинг ишлари юришмаётган бир пайтда янада қийин бўлиши турган гап.

Биринчи босқичда ўтказилган ҳар иккала учрашувда "Бухоро" рақибига имкониятни бой берганди. Тошкентда 1:3 ва уйда 0:1 ҳисоби қайд этилган. Биласизми, "Бухоро" кетма-кет тўртта ўйиндан бери фақат мағлубиятга учрамоқда. Жамоа охирги марта ўз майдонида "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

21-тур. "Навбаҳор" - "Бухоро" 2:0
22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
24-тур. "Пахтакор" - "Бухоро" 2:1

"Локомотив" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ҳозирча турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Локо" иккинчи босқични яхши бошлади. Шунингдек, биринчи босқични ҳам ижобий якунлаганди. "Локомотив" охирги 11та учрашувдан бери ютқазмай келяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 13-тур ўйинида "Металлург"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. Бундан ташқари, "Локомотив" охирги 3та турдан бери фақат ғалаба қозоняпти.

22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Металлург" - "Локомотив" 0:1
24-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика