Latest news

21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  20 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  21 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  6 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Карантиндан сўнг дастлабки икки турда мағлубиятга учраган "Локомотив" сафарда "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Бунёдкор" 9 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Локо" ҳисобида эса 6 очко бор ва "темирйўлчилар" 10-ўринда боришяпти. 

Ўтган икки турда "Бунёдкор" икки хил натижа қайд этди. Вадим Абрамов шогирдлари дастлаб "Қўқон-1912" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сўнгра "Пахтакор"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

"Локомотив" эса кутилмаганда охирги иккала ўйинда ютқазиб қўйди. Андрей Фёдоров шогирдлари "Металлург" билан кечган баҳсда 0:3 ва "Сўғдиёна"га қарши ўйинда 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Мавсум бошидан бери "Бунёдкор" учта ўйинда ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" ўз уйларида "Машъал" ва "Қўқон-1912" ҳамда сафар баҳсида "Сурхон"ни мағлуб этишди. 

"Локо" ҳисобида ҳозирча иккита ғалаба бор. Жамоа карантингача ўз майдонида "Андижон" ва "Навбаҳор"ни мағлуб этганди. Бугунги ўйинда жамоалар имкониятини тенг баҳоласа бўлади. Бугун Вадим Абрамов собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

P.S. Соат 20:15да бошланадиган учрашувни "Спорт" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Bunyodkor

Selim Nurmuradov - 19', Shakhboz Erkinov - 74'

Superliga. Round 6

25/06/2020, 20:15

0
:
2
Finished

Lokomotiv

45'
90'
19'  Selim Nurmuradov
19'  Расул Юлдашев
39'  Sanjar Qodirqulov
45'  Islom Qobilov
58'  Жасур Жалолиддинов (Farrukh Ikramov)
74'  Shakhboz Erkinov
76'  Shakhboz Erkinov (Humoyun Murtozaev)
76'  Расул Юлдашев (Anvar Gofurov)
45'  Davron Khashimov
66'  Davron Umirov (Камрон Саидазимов)
66'  Kirill Pogrebnyak (Ibrokhim Ganikhonov)
70'  Dilshod Komilov (Farrukh Ibrohimov)
78'  Kakhi Makharadze (Oybek Kilichev)
78'  Shukhrat Mukhamadiev (Javokhir Alijonov)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика