Latest news

18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3

Бугун футбол. "Ал Аҳли" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Ал Аҳли" - "Локомотив"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳида иккита учрашув бўлиб ўтади.

"Локомотив" сафарда "Ал Аҳли" клуби меҳмони бўлса, Доҳада "Ал Таавон" "Истиқлол" билан куч синашади.

Гуруҳдаги вазиятга тўхталадиган бўлсак, барча тўрт жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Айни пайтда "Ал Аҳли" 8 очко билан биринчи, "Истиқлол" ҳам 8 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гап шундаки, "Ал Аҳли" ўз майдонида "Истиқлол"ни мағлуб этган, шу боис дубайликлар биринчи ўринда боришмоқда.

Бугун баҳс "Локомотив" учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Чунки ғалабагина "темирйўлчилар"ни кейинги босқичга олиб чиқади. Эслатиб ўтамиз, Тошкентда кечган беллашувда "Локо" бу рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Ўшанда Саламат Қутибоев билан Марат Бикмаевнинг голлари уч очкони келтирганди.


Учрашув ҳақида маълумотлар:

- Дубайнинг "Ал Аҳли" клуби Осиё чемпионлар лигасида 7-марта иштирок этмоқда. "Локомотив" эса кетма-кет учинчи марта гуруҳ босқичида ўйнамоқда.

- Бугунги беллашувда "Ал Аҳли"ни дуранг натижа ҳам қониқтиради. "Локо"га эса фақат ғалаба зарур.

- "Ал Аҳли" ОЧЛда ўз майдонидаги охирги 13 учрашувдан бери мағлуб бўлгани йўқ. Бу жамоа сўнгги бор 2010 йил Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйган. "Ал Аҳли" ўз майдонида бўлиб ўтган охирги 13та беллашувда беш ғалаба ва 8 дуранг қайд этган.

- "Ал Аҳли" бунгача ўзбек клублари билан Дубайда тўрт марта ўйнаган. 2002/2003 йилги мавсум саралаш босқичи ҳамда 2009 йил гуруҳ ўйинида улар "Пахтакор"га 0:1 ва 1:2 ҳисоби билан мағлуб бўлишган. Бу жамоа 2005 йил "Нефтчи"дан 3:0 ҳисобида устун келган, 2015 йил эса "Насаф" билан 0:0 ўйнаган.

- Бугун "Ал Аҳли" таркибида сенегаллик ҳужумчи Макете Диоп майдонга туша олмайди. Чунки унда иккита сариқ карточка бор. Бу жамоа БАА чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

- "Локомотив" ўз майдонида ўтган охирги икки беллашувда олти очколи бўлиши мумкин эди. Бироқ "темирйўлчилар" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ҳар иккала баҳсни ҳам дуранг билан якунлашди. "Локомотив" - "Истиқлол" 1:1, "Локомотив" - "Ал Таавон" 4:4.

- "Локомотив" ҳозирча турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида бешта ўйиндан сўнг беш очко бор. Айтиб ўтганимиздек, "Локо" кейинги босқичга чиқиши учун бугун ғалаба қозониши ҳамда "Ал Таавон" "Истиқлол"ни мағлуб этмаслиги талаб этилади.

- "Локомотив" шу пайтгача ОЧЛ сафар ўйинларида 11 та баҳсда майдонга тушиб, фақат биттасида ғалаба қозонган. Жамоа БААдаги ўйинларда 2013 йил "Ал Наср"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Шунингдек, ўтган йил "Ал Наср" 1:1 ва "Ал Айн" билан 0:0 ўйнаган.

- Жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев ўзининг 5та голи билан бу йилги ОЧЛ тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги Меҳди Тареми ("Персеполис") ҳисобида 6та гол бор.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика