Latest news

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   3 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  34 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

Бугун Европа лигаси. Финалга қайси жамоалар чиқади? News

Бугун Европа лигаси. Финалга қайси жамоалар чиқади?

Бугун Европа лигасида ҳам финалчилар аниқланади.

"Атлетико" - "Арсенал"
Пайшанба, 00:05. Мадрид, "Ванда Метрополитано".
Бош ҳакам – Жанлука Рокки (Италия).

Жамоаларнинг ярим финалдаги илк учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Албатта, бу мадридликлар фойдасига. 10-дақиқадаёқ 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, мадридликлар мағлуб бўлишмади.

Бу мавсумда "Атлетико" ўз майдонида яхши ўйин намойиш этмоқда. "Арсенал" эса сафарда фақатгина мағлуб бўлмоқда. Агарда илк учрашувда "канонирлар" яратган вазиятларидан унумли фойдалана олишганида, жавоб учрашувигача вазиятни ҳал қилган бўларди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Арсенал" бу мавсум Европа лигаси гуруҳ босқичида 4 ғалабага эришган ягона жамоа.

- "Атлетико" Англия жамоаларига қарши 28 учрашув ўтказган:  10 ғалаба, 12 дуранг, 6 мағлубият.

- "Арсенал" эса Испания жамоаларига қарши ўтказган 32 учрашувида 10 ғалаба ва 14 мағлубият қайд этган. Сафардаги баҳсларда натижа шундай: 2 ғалаба, 3 дуранг, 6 мағлубият.

- "Атлетико" Европа лигаси доирасидаги сўнгги 16 уй ўйинларининг 15тасида ғалаба қозонган.

- "Арсенал" еврокубокларнинг баҳорги босқичига кетма кет 19-бора чиқди. Буларнинг барчасида жамоани Арсен Венгер бошқарган.

- Венгернинг УЕФА ярим финаллари сафар учрашувларидаги натижалари: 2 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият.

- "Атлетико" еврокубоклар плей-оффида 13 бора илк баҳсда дуранг ўйнаган ва шуларнинг 11тасида кейинги босқичга чиққан.

Европа лигасининг иккинчи ярим финалида "Зальцбург" - "Марсель" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу жамоаларнинг илк баҳсида францияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика