Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  35 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Бугун "CA" Германияда "KOMM MIT" компанияси билан учрашади News

Бугун "CA" Германияда "KOMM MIT" компанияси билан учрашади

3 ой давом этган музокаралардан сўнг икки томон раҳбарлари 29 ноябрь куни Бонн шаҳрида учрашув белгиладилар.

"KOMM MIT" компанияси 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Германия футбол Иттифоқи билан ҳамкорликда, 8 - 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европада турнир ва фестиваллар ташкил этади.

Компания 7та давлатда, Испания, Италия, Хорватия, Германия, Голландия, Франция ва Австрияда ўз турнирларини ўтказади. Унда 30 мамлакатдан, 1300та жамоа йил давомида "KOMM MIT"нинг мусобақаларида иштирок этади.

"Championat.asia" томонидан сўнгги икки йилда ўтказиб келинаётган футбол фестиваллари ва ундаги жамоалар компания учун қизиқ бўлди. Ҳозирча икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида оғзаки келишувга эришилган. Бугунги музокаралардан сўнг у расмий кўриниш олади.

Унга кўра, "KOMM MIT" билан ҳамкорликда ишлайдиган жамоалар Ўзбекистондаги мусобақаларда, "CA" билан ишлайдиганлар эса Европадаги турнирларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, Германиядаги сафар давомида, Тошкентда немис футбол андозасида футбол мактабини очиш борасида ҳам келишув бўлади. Хабарингиз бор, ёз ойида Германиянинг Шлотхайм шаҳрида жойлашган "JFL" болалар академияси раҳбари ва катта мураббий Тошкентда бўлиб, юртимизда ўз филиалларини очиш ниятида эканликларини айтиб ўтган эдилар. Мазкур лойиҳа март ойида старт олади.

Режага кўра, январь ойидан 2006, 2007/08 ва 2009/10 йиллардан иборат учта гуруҳ учун ёш футболчилар учун танлов бошланади. Февраль ойининг дастлабки икки ҳафтасида 4 нафар ўзбекистонлик мураббийлар Германияда ўз малакаларини ошириб қайтишлари кўзда тутилган.

Шунингдек, Наманганда очилаётган "Odil Junior" футбол мактаби ҳам немис андозаси асосида ишлаши кўзда тутилаяпти. Бу борадаги якуний қарор, декабрь ойи сўнггида Одил Аҳмедов ва Наманган вилоятининг мутасаддилари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин ҳал бўлади.

22 декабрь куни лойиҳа муаллифларидан бири Дилшод Қориев "JFL" болалар академияси раҳбарияти билан ҳал қилувчи музокараларни олиб бориш учун Шлотхаймга ташриф буюради.

Бизни 2017 йилда қизиқ лойиҳалар кутаяпти, энди фарзандларингиз ҳам биз билан!

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика