Бугун “CA” - 4 ёшда! “Чатхонадан – Чойхонагача”! (2-қисм)
03 dec 2014 13:01
News
Бугун “CA” - 4 ёшда! “Чатхонадан – Чойхонагача”! (2-қисм)
Сайтимизнинг энг фаол ва ижодга бой ўқувчиларидан бири “FК DАVR” эринмасдан сайт фойдаланувчиларининг ёзиш услубидан келиб чиқиб, сайтимизнинг 4 ёши муносабати билан “чойхона” уюштирди.
Футбол N1: Мана сафимиз ҳам кенгайябди. Энди бу ерни чат қилмасдан бошқа чойхонага ўтайлик а?
Эркин Одилов: Қайси чойхонага? Телевизори борми ишқилиб?
Мехаnik: Эркин ака бор, LG плазма, Россияни спорт1 каналиям бор. Ўша телевизорни олдидан дахшат жойдан заказ қилиб қўйганман.
Эркин Одилов: Сизларга ўзи битта гапни гапиру қоч. Энди минг йил гапирасизлар шуни.
Nаdirkhujа Yu: Мен сизларга минг марта айтдим чатни хориж таомлари пишириладиган ресторанларда қилинглар ўзимизни чойхоналарни кузатишади деб. Ассалому алайкум қадрдонлар. Борингларга шукр.
Веkzоd Rеаl_Маdrid Fаnаt 1992-20??: Нодирхўжа окамларни ўзлариям келдилар мана.
Nаdirkhujа Yu: Биз админлар хув анаву сўрида боядан бери сизларни кузатиб ўтирибмиз. Лекин бу ер сайт эмас, бемалол давом этаверинглар. Ҳазилларингни эшитиб ўтириб мен ҳам ҳазил билан киргим келди-да даврангларга.
Қазайақли_Адилбай: Диктн диштн, хау.
Эркин Одилов: Ёпирай, бу қанақа мусиқа бўлди ука? Энди-и бизам ўттиз беши кам етмишдамиз,
бунақа диктн-диштнларинг тўғри келмайди бизга, Маъмуржон ака, Комилжон акалардан билмайсанми?
Мехаnik: Нурбек, хов Нурбекжон.
NurВЕК: Лаббай ака.
Мехаnik: Нурбекни чақирворинг.
NurВЕК: Мен-да Нурбек, ўзингизни укангизни танимай қолдингизми?
Мехаnik: И-я, Нурбек ўзингмисан. Боя кўк кўйлак қизил шимда юрувдингу, нега малла кастюм шим кийиб олдинг?
NurВЕК: Ўчоқ бошида КАNIМЕХ акани латифаларини эшитиб ўтираверибман, кийимимга чўғ тегиб ёниб кетишига сал қолди.
Мехаnik: Оббо, ўзингга хеч нарса қилмадими? Яхшиям кийимларинг билан келибсан. Эркин аканг алла эшит... э-э узр қўшиқ эшитмоқчи экан. Бир магнитофон топиб мақом, суворалардан қўйиб бер. Телефонингдан қўйиб берсанг ҳам бўлаверади.
Эркин Одилов: Ўзимни телефонимдаям бор қўшиқ. Нурбек, Механик аканг учун Озодбекни "Ўн беш кун бўлди сени кўрмаганимга" ашуласини қўйиб бер.
NurВЕК: Озодбекни қўшиқларидан бору ўшаниси йўғиди-да, бошқаси бўлмайдими?
Эркин Одилов: Йўқ, бошқаси бўлмайди. Интернетдан скачать қилиб ол, кетса 4-5 мбинг кетади, пулини ўзим бераман.
NurВЕК: Ака сиз учун қанча мб бўлсаям аямаймиз, лекин нега энди "Ўн беш кун бўлди сени кўрмаганимга" қўшиғи эканига қизиқябман.
Эркин Одилов: Сен бунақа нарсаларга тушунмайсан хали ёшсан, уйланмагансан. Механик акангни ўзи тушунволади буёғини.
бек маур: Хўш соат эди...
Мухиддин Холиқов: Роталла.
Вауеrn Nо1: Давр бўлганида сўровнома ўтказворарди, қайси қўшиқ кўп овоз олса ўшани эшитардик.
fсnаvbахоr.LВ: Футбол ҳақидаям гаплашайлик. Кейинги йил олий лигада 16та жамоа ўйнаркан.
Маks Kоkаnd: Ҳа, бизнинг Қўқон-1912 жамоамиз ҳам олий лигага чиқди.
Мехаnik: -Жамоамиз олдига келажакда ОЧЛда қатнашиш вазифаси қўйилган.
Таhlil_Таnqid: -Бизни "Локомотив"ни олдига ОЧЛни ютиш вазифаси қўйилган. Олий лигани аниқ ютамиз.
FС Раkhtаkоr: -"Пахтакор" бир четда қараб турарканде-а?
Эркин Одилов: -Аниқроғи Бабаян қараб турмайди денг.
Шавкат Шукуров: -Олдин ҳамма жамоаларни менеджерлари Бабаяндай ишлаб қўйсинчи.
Мухиддин Холиқов: -Сизларни билмадиму лекин бизни "Насаф"ни олдига чемпион бўлмаслик ва чемпион бўладиганларга халақит бермаслик вазифаси қўйилган.
Музаффар Ғаффаров: -Бизни "Навбахор"ни олдига пойтахт жамоаларини ютмаслик вазифаси қўйилган.
-Маn-UnitеD-/10/: Мақсадинглар аниқ экан-у, яна хакамларни айблайсизлар.
Музаффар Ғаффаров: -Телефон номерингни бер, алохида гаплашайлик.
Эркин Одилов: -Мана рўпарангда ўтирибдику гаплашавер, телефон номерини нима қиласан.
Музаффар Ғаффаров: -Сизлар мени нотўғри тушунманглар, мен сизларни безовта қилмаслик учун телефонда алохида гаплашайлик дейманда.
Биродар Абдураимов: Музаффаржон бу ишингиз яхши-ю, лекин кимлардир бошқача тушунишади-да.
Баходир Саидов: Пахтакооор вперёёёд!
Мухиддин Холиков: -Ана "Пахтакор"ни сайтдаги мухлиси келди. Келинг Баходир ака, бу ердаги гапларни ҳаммаси хазил, жиддийси йўк, тушунасизда энди.
Баходир Саидов: -Бизам ҳазилни яхши тушунамиз. Фақат баъзи ёшлар тушунишмайди-да бизни ҳазилларни.
Веkzоd_Rеаl Маdrid Fаnаt 1992-20??: -Баходир ака унда "12-сектор"даги гапларингиз ҳам хазил эканда. Аммо ёмон боплагандингиз, тўйдан олдин тўёна қилгандингиз.
Баходир Саидов: Менга Нодирхўжа шундай-шундай дейсиз, бўлмаса блок қиламан деди-да.
Веkzоd_Rеаl Маdrid Fаnаt 1992-20??: -Oка, қовунга қўшиб қўлтиғингиздаги тарвузизниям тушуриб қўйдингизу. Нодирхўжа окамларни ўзлариям шу ердалар, сиз айбни унга юклаб сувдан қуруқ чиқмоқчимисиз.
Баходир Саидов: - И-я, Нодиржон шу ердамилар? Халиги, нимайди..., анави бору.. Ха Мухиддин Холиков айтдию бу гапларни ҳаммаси хазил, жиддийси йўқ деб. Бизам бир хазиллашдик-да.
Мухиддин Холиқов: -Баходир ака қайси бири хазил, "12-сектор"даги гапларми, ёки хозирги гапларингизми?
Баходир Саидов: -Унисиям, бунисиям. Ўзингиз айтдингиз-у бу ерда жиддий гап йўқ деб.
WаlvеRinе: -Келинглар Европа футболидан ҳам гаплашайлик. Эшитдингларми, Роналду яқинда бир тўйда халиги шайтонни сувидан 50грам отвоганикан, спортчимасми бунақа нарсаларни ичиб юрмаган, шу ярим пиёла нарсани кўтаролмай роса йиғлабди, мендан 2 ёш кичик бола 4та олтин тўп олганида мен 2та тўп билан ўтиб кетаманми, деб.
Веkzоd_Rеаl Маdrid Fаnаt 1992-20??: -Сиз ҳам эшитдингизми? Месси солиқларни тўлайман деб 2та олтин тўпига қўшиб Блаттер амакиси совға қилган тўпларниям сотибди. Соврин, медаллариниям сотиб камига футболка, бутсаларини аукционга қўйган экан ким ошдимас, ким тушди бўлиб сотилибди. Хозир эса Каталонияни дехқон бозорида тиланчилик қилиб юрганмиш.
Биродар Абдураимов: -Укалар нима кераги бор шунақа гапларни. Яна Баходиржондан хафа бўласизлар "12-сектор"даги гаплари учун.
shаriроv оdil: Ўша Месси, Роналдулар манашу чойхонада биз билан бир сўрида ўтириб, бир лагандан ош емайдику, тўғрими?
Шавкат Шукуров: Месси, Роналдулар умуман футбол хақида бахслашиш, тортишиш яхши-ю лекин футбол сабаб бўлиб қолиб бир-биримиз билан урушиш, камситиш яхшимасда.
Веkzоd_Rеаl Маdrid Fаnаt 1992-20??: Эх-хе окажонларимей, сизлар бизни ростданам шунақа деб ўйлайсизларми? Мана Баходир окам айтдилару, бизам хазилни тушунамизу, хозирги ёшлар тушунмай қолади бизни хазилларни, деб. Худди шунақа биз ёшларни хазилини сиз катталар ҳам тушунмай қоласизлар-ов. Унақа нарсалар бошқа сайтларда бўлар-у лекин САда бунақа гап сўзлар бўлмайди. Чунки биз шунақа тарбия кўрганмиз. Сизлардан ўрганганмизда акалар.
WаlvеRinе: -Веkzоd тўғри айтябди, биз хазил қиламиз холос.
FК DАVR: -Ассалому алайкум дўст-у биродарлар, яхши келдингизларми?
Мехаnik: -Мана Даврни ўзлариям келдилар.
Эркин Одилов: -Иби, шуми давр дегани? Ука бу кўринишингдан туппа тузук йигит экансан-у. Қаерда юрувдинг ўзи, шу пайтгача келмаганингдан кейин энди керагинг ҳам йўқ эди ўзи.
Мухиддин Холиков: -Мен сайтга энди кирган пайтларим fk dаvr деган бола биринчи бўлиб қучоқ очиб кутиб олганди. Хозир у болаям улғайиб FК DАVR бўлиб кетган. Давржон сиз сайтда биринчи бўлиб қучоқ очган бўлсангиз, хаётда мен сизга биринчи бўлиб қучоқ очаман.
FК DАVR: Мухиддин ака рахмат. Давржон деганингизга бир акамиз эсимга тушиб кетди, хозир айтиб қўяй шуни, Зохид ака ва Яхёбек телефон қилиб ҳаммага салом йўлладилар. Кейинга шундай учрашувларга албатта келишларини айтдилар. Шу акамиз яқинда қўшалоқ кизлардан кейин ўғилли бўлдилар. Шу ўғилчани бир дуо қилиб қўяйлик. Нодирхўжа акамизга ҳам Яратган шундай неъматидан яна ато қилиб эгизак қизларни ёнига эгизак ўғиллардан беришлигини сўраб дуо қилиб қўямиз. Энди қаерда юрганимга келсак, манашу чойхонада ўтирган одамларни ҳаммаси САчилар. Шуларни кутиб олиш, жойлаштириш, хуллас ташкилий ишлар билан бандмиз-да.
аrsа_bаrsа 2410: -Йўғе, шуларни ҳаммаси САчиларми?
FК DАVR: -Ҳаммаси эмас, кўпчилик келолмаган. Бу ерда сайтда рўйхатдан ўтмаганлар, ўтсаям коммент ёзавермайдиганлар ҳам кўп.
Эркин Одилов: -Иби ман ўлай, булар нега бизга бунча тикилиб қолишди десам САчилармиди хали? Сайтда ҳаммага отни қашқасидек маълум бўлувдик, энди бу ердаям роса томошақовоқ бўлибмиз-у.
FК DАVR: Хуллас гап бундай, ҳозир мана ош ҳам тайёр бўлди, ўзиям минг килолик қозонда ош дамладик.
Эркин Одилов: -Ола-а. FК DАVR: Эркин ака ола-а бера-аси йўқ, 50 килоликдан 20 қозон ош дамлаганмиз. Тўйдириш осонми сизларни. Ғулом ака, КАNIМЕХ хуллас САдаги ҳамма ошпазлар ўчоқ бошида. NurBEK, arsa_barsa 2410, Pheonix_27, Muxriddinbek, PAYTUG CITY ва бошқа ёшлар бари хизматда мана. Сухбатимиз энди қизийди-да.
Футбол N1: -Ха-а, шу аҳиллигимизга кўз тегмасин.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments