Latest news

08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  1 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  1 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  3 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10

Бугун Бундеслига ғолиби аниқ бўлади News

Бугун Бундеслига ғолиби аниқ бўлади

Бугун тунда Германия чемпионати 2022/2023 мавсуми якунига етади.

Қуйида сўнгги тур олдидан Бундеслигадаги интригалар хусусида сўз юритамиз.


Чемпионлик масаласи.

Сўнгги тур олдидан турнир жадвалида “Боруссия Дортмунд” 70 очко тўплаб биринчи, 68 очко тўплаган «Бавария» эса иккинчи ўринда бормоқда. Жорий мавсум чемпионлиги айнан шу икки жамоадан бирига насиб этади.

Якунловчи турда «Боруссия» Сигнал Идуна Паркда «Майнс»ни меҳмон қилади. Тўплар нисбати Мюнҳен грандида яхшироқ бўлганлиги боис «асаларилар»ни фақат ғалаба чемпионга айлантиради. Амалдаги чемпион эса Дортмундга «мотивациясиз» келаётган «Майнс»га омад тилайди. «Майнс» айни пайтда жадвалнинг қоқ ўртасидан жой олганлиги учун, ғалаба уларга ҳеч нима бермайди. Катта эҳтимол, бугун тунда Дортмунд гранди тарихларидаги 9 чи чемпионликни тантана қилади. «Бавария» 34 чи турда жадвалда «Майнс»дан бир поғона пастда жойлашган «Кёлн» билан сафарда беллашади. «Кёлн» ҳам «Майнс» билан бир хил ҳолатда, ғалаба ёки мағлубият деярли фарқи йўқ.


Еврокубок йўлланмалари учун кураш.

Биласиз, Бундеслигадан 4 та жамоа ЙЧЛда, 1 жамоа Европа Лигасида ва яна бир жамоа Европа Конференциялар Лигасида иштирок этади. Ҳозирча ЕЧЛда йўл олган 3 жамоа маълум. Булар “Боруссия Д”, «Бавария» ва «Лейпсиг». 4 чи чипта учун икки даъвогар “Унион Берлин” ва «Фрайбург» кураш олиб бормоқда. «Унион» сўнгги турда 12 чи ўринда бораётган «Вердер» билан, «Фрайбург» эса 8 чи поғонада жойлашган «Айнтрахт» билан беллашади. «Айнтрахт»да ҳам «Вердер»даги каби ўйиннинг аҳамияти кам. Жамоларга ғалаба ҳам мағлубият ҳам ҳеч нима бермайди.

Турнинг интригага бой ўйинларидан бири Боҳум шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дивизионда қолиш учун курашаётган «Боҳум» ЕКЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун яқин турган «Баер» билан «жанг»қилади. “Фолксваген арена”да «Бундеслига»дан бадарға бўлиши аниқ бўлган «Герта»ни қабул қиладиган «Волфсбург» айни пайтда жадвалда 7 чи ўринда бормоқда ва «Байер» билан орадаги фарқ 1 очкони ташкил қилади.

 

Лигада қолиш учун курашаётганлар.

Олдинроқ айтганимиздек «Герта»нинг лигани тарк этиши аниқ. Кураш 13 чи поғонада жойлашган «Хоффенхайм»дан то 17 чи ўринда бораётган «Шалке»гача бўлган жамоалар ўртасида кечади.

Сўнгги турда

«Штутгарт» – «Хоффенхайм»

Боруссия М” – «Аугсбург»

«Боҳум» – «Байер»

«Лейпсиг» – «Шалке»

жуфтликларига гувоҳ бўламиз.

Катта эҳтимол лигани «Герта» билан бирга «Шалке» тарк этади, «Боҳум» эса ўтиш ўйинида иштирок этса керак.


 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

 

 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика