Latest news

20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  11 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  0 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" (матнли трансляция)  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  7 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  34

Бугун АПЛда яна олтита ўйин ўтказилади News

Бугун АПЛда яна олтита ўйин ўтказилади

Бугун Англия Премьер-лигасида иккинчи тур беллашувларига старт берилди.

Олдинроқ, "Суонси" - "Манчестер Юнайтед" ўйинига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этган эдик. Қуйида бугун бўлиб ўтадиган қолган учрашувларни келтириб ўтамиз.

АПЛ, 2-тур
"Борнмут" – "Уотфорд"

19.08.2017, 19:00
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Роджер Ист (Уилтшир)

Қизиқ:

- "Борнмут" клуби "Уотфорд"га қарши охирги еттита ўйинда мағлуб бўлмаган (1 ғалаба, 6 дуранг);
- Бу жамоаларнинг АПЛда ўтказган ўзаро тўртта ўйинида ҳам дуранг қайд этилган;
- "Уотфорд" ҳужумчиси Трой Дини "Борнмут"га қарши охирги еттита баҳсда 5та гол урган ва битта голли пас берган.



"Бернли" – "Вест Бромвич"
19.08.2017, 19:00
"Терф Мур"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Қизиқ:

- "Бернли" ҳужумчиси Сэм Воукс АПЛда охирги олтита ўйинда еттита гол урди;
- Агар бугун "Бернли" ғалаба қозонса, 1973-1974 йилги мавсумдан кейин илк бор элитани иккита ғалаба билан бошлаган бўлади. Агар Вест Бромвич" ютса, улар буни 1978-1979 йилги мавсумдан кейин биринчи бор уддалашган бўлишади.



"Лестер" – "Брайтон"
19.08.2017, 19:00
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам:
Ли Проберт (Уилтшир)

Қизиқ:

- Бу жамоалар "Лестер" Чемпионшипда ғолиб чиққан 2013-2014 йилги мавсумда икки бор тўқнаш келишган. Қизиғи, ўшанда ҳар иккала қарама-қаршиликда ҳам "Брайтон" устун чиққан;
- "Лестер" Премьер-лига дебютантларига қарши охирги 12та уй учрашувида мағлуб бўлмаган (7 ғалаба, 5 дуранг).



"Ливерпуль" – "Кристал Пэлас"
19.08.2017, 19:00
"Энфилд Роуд"
Бош ҳакам:
Кевин Френд (Лестершир)

Қизиқ:

- Бу жамоаларнинг ўзаро ўтказган охирги 10та ўйинида ҳар икки томон ҳам гол уришни уддалаган. Ана шу учрашувларда мухлислар ўртача 3.9тадан гол кўришган;
- Бугун "Кристал Пэлас" АПЛда "Энфилд Роуд"дан кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба билан қайтган тарихдаги биринчи жамоага айланиши мумкин;
- Кристиан Бентеке Премьер-лига доирасида "Энфилд"га меҳмон жамоа ўйинчиси сифатида келган охирги 3та ўйинида 5та гол урган. Бельгиялик бошқа стадионларда бунчалик кўп тўп киритмаган.



"Саутгемптон" – "Вест Хэм"
19.08.2017, 19:00
"Сент-Мэрис"
Бош ҳакам:
Ли Мэйсон (Болтон)

Қизиқ:

- Бугун Саутгемптон" 2011 йилнинг апрелидан буён АПЛда кетма-кет 4та ўйинни уйда ўтказган биринчи клуб бўлади. Сўнгги бор "Блэкпул" чемпионатда қаторасига 4 ўйинни уйда ўтказган;
- "Вест Хэм" сардори Марк Нобл чемпионатда "Саутгемптон"га бешта гол урган, бу жамоадаги исталган ўйинчидан кўп.



"Сток Сити" – "Арсенал"
19.08.2017, 21:30
"Британниа"
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

Қизиқ:

- "Сток Сити" АПЛда "Алсенал"га қарши ўтказган охирги 7та уй ўйинида бор йўғи бир маротаба мағлуб бўлган (3 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);
- "Арсенал" 2009-2010 йилдан кейин илк бор мавсумни иккита ғалаба билан бошлаши мумкин;
- Александр Лаказетт Премьер-лигадаги дастлабки иккита ўйинида гол урган биринчи "тўпчи" бўлиши мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика