Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  52 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Бугун Англияда футбол. "Челси" - "Лестер" News

Бугун Англияда футбол. "Челси" - "Лестер"

Бугунг Англия Премьер-лигасида 8-тур баҳсларига старт берилади. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Лестер" сафарда "Челси" меҳмони бўлади.

Англия Премьер-лигаси. 8-тур
ЧЕЛСИ - ЛЕСТЕР СИТИ
Бошланиш вақти
: 16:30

Турнир жадвалидаги ўрни: "Челси" 7-ўринда (13 очко), "Лестер" 12-ўринда (8 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 5 очко.

Таъриф: Бу турда мамлакатнинг амалдаги чемпиони билан аввалги чемпион ўзаро баҳс олиб боришади. Ҳозирча имкониятлар тенг баҳоланмоқда. Фақат бироз устунлик майдон эгалари "Челси" томонида бўлиши мумкин. Ҳозирча иккала жамоа ҳам ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Натижада турнир жадвалида ўрта ўринларда боришмоқда.

Факт: "Челси" ўз майдонида учта учрашув ўтказиб, ҳозирча шундан иккитасида ғалаба қозонди ва бир бор мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида "Вест Хэм" ва "Бернли"дан устун келган ҳамда "Ливерпул"га имкониятни бой берган.

Факт: Янги мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган Антонио Конте шогирдлари кейинчалик учта турда ғалаба қозона олишмади. Фақат охирги баҳсда "Халл Сити" 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Факт: "Лестер" ўтган мавсум 38та ўйиндан фақат учтасида мағлуб бўлганди. Жамоа бу гал еттита ўйинда майдонга тушган бўлса, аллақачон уч бор ютқазишга улгурди. Ва қизиғи, учала мағлубият ҳам сафар беллашувларида рўй берди. "Лестер" сафарда "Халл Сити", "Ливерпуль" ва МЮга имкониятни бой берган.

Факт: "Лестер" охирги иккита сафар ўйинида бир хил 1:4 ҳисоби билан мағлуб бўлди. Жамоа сафарда ҳозирча учта гол уриб, ўз дарвозасидан 10та тўп ўтказиб юборган.

Факт: Ўтган мавсум "Челси" ўз майдонида бу жамоа билан 1:1 ҳисобини қайд этган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика