Latest news

21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  4 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  38 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  58 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  42 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  2 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  7

Бугун 17:00. Ўзбекистон - Яман News

Бугун 17:00. Ўзбекистон - Яман

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги иккинчи ўйинни ўтказади.

Вакилларимизга Яман терма жамоаси рақиблик қилади. Учрашув соат 17:00да Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бошланади. 


ҲАКАМ

Мазкур ўйинни суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошқариб боради. Маълумот учун, Ҳаттаб 1989 йилда туғилган.


ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН
10 октябрь | "Пахтакор" стадиони | Соат 17:00
Бош ҳакам:
Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания).
Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)
Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия). 


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Дастлабки икки баҳс ЖЧ-1998 саралаши доирасида, кейинги икки ўйин эса ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўтказилган.


Яман - Ўзбекистон 0:1
Гол:
Нўъмон Ҳасанов 30 пенальти

Ўзбекистон - Яман 5:1
Голлар:
Игорь Шквирин 6, 68, Олег Шацких 61, 80, Равшан Бозоров 67 - Омар Ал Арики 31.

Ўзбекистон - Яман 1:0
Гол:
Александр Гейнрих 51, - 1:0.

Яман - Ўзбекистон 1:3
Голлар:
Ал Сарори 90+2 - Азизбек Ҳайдаров 7, Сервер Жепаров 31, Станислав Андреев 50.


Демак, Ўзбекистон ва Яман ўртасидаги тўқнашувларда вакилларимизнинг натижалари ажойиб: 4та ўйин 4та ғалаба, тўплар нисбати - 10:2. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 10 октябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.


ЧИПТАЛАР

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида, шунингдек, “Ҳумо Арена”, “Самарқанд Дарвоза” ҳамда “Compass” савдо мажмуаларида ҳам ҳарид қилишлари мумкин. 

 

Чипталар 3 та тоифада чиқарилган: 

1-тоифа – 35 000 сўм;

2-тоифа – 25 000 сўм;

CIP – 75 000 сўм. 


ЎЙИНДАН ОЛДИН


Кеча икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. 

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак"         

Яман терма жамоаси устози: "Шомуродовни тўхтатишга ҳаракат қиламиз"        


Шу билан бирга жамоалар ўйинолди расмий машғулотни ўтказишди.

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон МТЖнинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ        

Эртанги баҳс олдидан Яман терма жамоасининг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ        


 

Uzbekistan

Sanjar Kodirkulov - 2', Eldor Shomurodov - 33', Jamshid Iskandarov - 53', Islom Tuhtahujaev - 72', Igor Sergeev - 90'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 3

10/10/2019, 18:00

0
:
5
Finished

Yemen

Stadium: 28571 spectators

45'
90'
2'  Sanjar Kodirkulov
33'  Eldor Shomurodov
53'  Jamshid Iskandarov
57'  Jamshid Iskandarov (Odil Akhmedov)
72'  Islom Tuhtahujaev
75'  Farrukh Sayfiev (Ikrom Alibaev)
76'  Otabek Shukurov
79'  Eldor Shomurodov (Igor Sergeev)
90'  Igor Sergeev
48'  Ahmed Maher (Essem Al-Worafi)
56'  Essem Al-Worafi
71'  Emad Mansoor (Mohammed Fouad)
85'  Mudir Abdurabu (Mohammed Salem)

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика