Latest news

12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  0 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  3 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1

Бугун 17:00. Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 News

Бугун 17:00. Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23

Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари давом этади.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасида Тожикистон U-23 терма жамоаси билан ўйин ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади. КИРИШ БЕПУЛ! Чипталар стадион дарвозалари ёнида бепул тарқатилади.

Бу учрашув Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади. Сабаби баҳс ғолиби Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Шу боис барча-барчани ўйинга келиб футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаймиз!



Сана: 26 март 2019 йил
Ўйин: Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23
Бошланиш вақти: 17:00 (Тошкент вақти билан)
Стадион: "Пахтакор"
Мўлжал: ЎФА биноси ва метронинг "Пахтакор" бекати

Олға Ўзбекистон!



Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашмоқда.



22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони) 3:0

24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони) 2:0

26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика