Latest news

00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  0 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  0 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  2 23:10Салоҳ қайтди!  6 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  8 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  6 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1

Бугун 17:00. Ўзбекистон – Тожикистон News

Бугун 17:00. Ўзбекистон – Тожикистон

Бугун Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига якун ясалади.

Марказий ва Жанубий минтақадаги саралаш ўйинларида 7та жамоа иштирок этмоқда. Якунда ҳар иккала гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар Осиё чемпионатига йўл олади. Агар Туркманистон терма жамоаси биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда энг яхши 3-ўрин эгаси ҳам Осиё чемпионатига боради.

Кеча бўлиб ўтган 2-тур баҳсида терма жамоамиз Непални 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва қитъа биринчилигига йўлланма олди. Шунингдек, Тожикистон ҳам ҳар икки ўйинда ғолиб бўлган ҳолда йўлланмага эга чиқди. Бугун Тошкент вақти билан 17:00да айнан Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари саралашни ким гуруҳ ғолиби сифатида якунлашини аниқлаб олишади.

"А" гуруҳи саралаш баҳслари тақвими
23 октябрь

14:30 - Тожикистон - Непал 6:0
17:00 - Ўзбекистон - Афғонистон 6:2

24 октябрь
14:30 - Афғонистон - Тожикистон 2:5
17:00 - Непал - Ўзбекистон 1:4

25 октябрь
14:30 - Непал - Афғонистон
17:00 - Ўзбекистон - Тожикистон

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика