Latest news

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Бугун 16:00. Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 News

Бугун 16:00. Ўзбекистон U-19 - БАА U-19

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида бугун БАА билан ўйнайди.

Ўзбекистон ёшлар термаси 23 ва 25 октябрь кунлари БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Бугун бўлиб ўтадиган биринчи ўйин “Бунёдкор” стадионида соат 16:00 да бошланади.

Мазкур учрашувни бевосита стадиондан томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар нархи оддий секторлар учун 10 000 сўм, CIP секторлари учун 25 000 сўм қилиб белгиланган. ОАВ вакиллари ЎзПФЛ аккредитацияси билан ўртоқлик ўйинига киритилади.  
25 октябрь куни 16:00 да бошланадиган беллашувга мухлислар бепул киришлари мумкин бўлади. Ушбу ўйинни стадиондан ёритмоқчи бўлган ОАВ вакиллари худди дастлабки учрашув сингари ЎзПФЛ аккредитацияси билан киришади.  

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив ороллари билан куч синашади. БАА U-19 термаси эса “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ чиптаси йўлида мезбон Қирғизистон, Баҳрайн, Уммон ва Непалга қарши баҳс юритади.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика