Latest news

20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  6 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  20 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  20 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7

Бугун 15:15. Саудия Арабистони U-23 - Ўзбекистон U-23 News

Бугун 15:15. Саудия Арабистони U-23 - Ўзбекистон U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси финалга чиқиш ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун Саудия Арабистони билан тўқнаш келишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.


САУДИЯ АРАБИСТОНИ БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ

Саудия Арабистони мусобақани Японияга қарши ўйинда 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Сўнгра Қатар билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилди. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда Сурия 1:0 ҳисобида таслим қилинди. Чорак финалда Саудия Арабистони мезбон Таиландни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.


ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

“Бу ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин. Ярим финалга энг кучли жамоалар етиб келишган. Биз Саудия Арабистони жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу жамоада жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Биз уларни яхши биламиз. Насиб қилса, бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратамиз.

Олдиндаги ўйинлар биз учун қийин ва масъулиятли. Қўл остимдаги йигитлар билан финалга чиқишимизга ишонаман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз. Мазкур ўйинда ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишни мақсад қилганмиз", - деди Друлович.


ҲАКАМЛАР

Унга кўра Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни япониялик Рюжи Сато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Сато 1977 йилда туғилган ва 2009 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.

Рюжи Сато ушбу мусобақада Таиланд - Баҳрайн (5:0), Иордания - Вьетнам (0:0) ва Австралия - Сурия (1:0) ўйинларида бош ҳакам бўлиб ишлади.


U-23 Осиё чемпионати
Ярим финал
Саудия Арабистони - Ўзбекистон
22 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой) 



Saudi Arabia U23

AFC U23 Championship Final Stage . Round 1/2

22/01/2020, 15:15

0
:
1
Finished

Uzbekistan U23

45'
90'


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика