Бу қизиқ: Мухлисимизнинг Бангладешдаги саргузаштлари (3-кун)
29 mar 2015 18:57
News
Бу қизиқ: Мухлисимизнинг Бангладешдаги саргузаштлари (3-кун)
Ассалому алайкум ўзбек футболининг ашаддий мухлис ва мухлисалари.
Бугун жудаям қизиқ кун бўлди, сиз азизлар учун репортаж тайёрлаш мақсадида мехмонҳонадан чиқишим билан қандайдир намойишга ўхшаган “парад”га дуч келдим, ўша заҳоти суратга ва видеога ола бошладим “парад” бошида қуролланган соқчилар улардан сўнг эса юк машинасида темирли панжара ичига иккита чиройли келишган йигитни қўлларига кишан солиб уларни қаергадир олиб кетишмоқда!
Рости нима бўлаётганини сал тушунгандай бўлдим ва ўша икки йигитга ачиндим, менимча улар қандайдир жиноят қилишган ва уларни жазолаш учун қаергадир олиб кетишаётган эди. Юк машинаси ортидан оркестр, (одамни қамашяпти оркестрга бало борми?) ва яна тахминан 1000-2000 нафар одам қўлларида Бангладеш тилида ёзилган баннер ва плакатлар кўтариб олишган.
Мен қўрқиб кетибман, бу шоу экан
Такси олдимда шаҳар айланиш мақсадида йўлга тушдим роппа роса 1,5 соат деганда тахминан 2 километр юрдик ва сабрим чидамади. Пулини тўлаб пиёда кетишни афзал билдим, лекин минг афсуски пиёдалар йўлаклари деярли йўқ ва одамлар йўл четидан юришади. Йўл чети эса ўта хавфли, биринчи чорраҳага келганимда нима бўлса бўлсин деб бир илож қилиб чорраҳа ўртасига чиқиб бир ярим дақиқа видеога олдим.
Даккада одамлар рикша (вело-такси), тук-тук (мото-такси), ва БТРлардан (автобус) жамоат транспорти сифатида фойдаланишар экан!
Таксига эса деярли чиқишмайди (жуда қиммат) автобусни нега БТР деб атаганимни фото ва видеолардан билиб оласиз. Демак рикша: бу оддий велосипедни уч ғилдиракли варианти бўлиб битта одам учун мўлжалланган, лекин кўп вазиятларда 3-4 киши ҳам транспорт сифатида фойдаланишар экан. Рикша ҳайдовчиси билан 5 киши. Ҳа айтгандек велосипедлардан юк транспорти сифатида ҳам фойдаланилади. Расмда кўриб турганингиздек 1 тонна сув ортилган велосипедни икки киши қийналиб олиб кетмоқда!
Навбат Тук-Тук (мото-такси)га. Унга кўпи билан 3 киши ўтирар экан ва ҳар бир тук тук йўловчи чиқиши билан ичкаридан қулфланади, сабаби эса оддий: тирбандликда турганда ўғрилар ҳужумидан ҳимояланиш учун!!!
Лекин тук-тук ҳам кўпчилик учун қиммат ҳисобланади ва аксарият аҳоли рикшага чиқишади, албатта масофа 5-10 километр бўлса.
БТР (автобус) биз Ўзбекистонда “Мерседес Бенз” ва “Исузу” автобусларидан фойдаламиз, бу ерларда эса вазият сал бошқачароқ. Деярли барча автобусларнинг икки ёнбоши аёвсиз равишда қирилган, сабаби бир бирига йўл бермаслик ва ким биринчилик, автобуслар йўловчиларни истаган жойларида олиб истаган жойларида тушириб кетадилар. Хоҳ бу йўл чети бўлсин, хоҳ энг котта чорраҳа маркази, фараз қилинг Тошкентда Халқлар дўстлиги чорраҳаси ўртасида автобусдан одамлар сакраб тушиб қолишмоқда, ёки Қўқондаги Чорсу чорраҳасида тўхтамасдан одам тушириб одам олаётган автобуслар...
Ишонмайсизми? Расм ва видеони кўринг...
Ҳа, айтгандек автобус устида кўрпа тўшаб ёнбошлаб дам олиб кетсангиз ҳам бўлади.
Навбат таксига: таксига кўплар ҳам чиқишмас экан сабаби оддий рикшада 20 минутда борадиган жойингизга таксида 2 соатда борасиз, такси чорраҳада тўхташи билан бозор бошланади: кимдир рўмол таклиф қилса, кимдир картошка таклиф қилади. Тиланчиларни айтмасак ҳам бўлади!
Маҳаллий аҳоли овқатланиш жойлари ҳам унчалик ҳавас қилгудек эмас, озгина хавфли ҳам, санитария тартиб қоидалари – 0.
Катта саватга бодрингни катта катта қилиб тўғраб туз ва қалампир сепиб сотиб юришар экан. Яна битта янги ичимлик кашф қилдим, лимонни сиқиб муздек сувга аралаштириб шакар қўшиб “газзис спрайт” қилиб сотишар экан.
Бу юк машинасидаги икки маҳбус таниқли ёш кино актёрлари экан. Бу намойиш эса ёшларни жиноят йўлидан қайтариш учун қилинаётган катта акция экан!
Яъни жиноят йўлига кирманг, ортингизда ота-онангиз ва яқинларингиз бор қийналсангиз улардан маслаҳат олинг, жиноят охири зиндон билан тугайди ва ўз умрингизни панжара ортида ҳазон қилманг деб намойиш ўтказилаётган экан.
Барчангизга тинчлик омонлик тилаб қоламан, кейинги хабарларимда Бангладеш ҳақида янада тўлиқроқ маълумот йиғиб сиз азизларга етказмоқчиман, яъни аҳоли сони, ишлаб чиқариш, оила қуриш ва ҳоказолар. Ҳа айтгандек 29 март куни Бангладеш ва Ўзбекистон бир-бирларига қарши майдонга тушишади.
Жамоат транспортининг нархлари сизларни қизиқтириб қўйган бўлса керак-а? Унда эшитинг: Рикша чамаси 10 км масофага бизнинг пулга тахминан 1000 сўм. Уни бир киши тортишини инобатга олсак, 1000 сўмга жуда қаттиқ меҳнат қилиш лозимлигини биласиз. Мото эса 5000 сўм, такси 20 000 сўм. Такси бироз қимматлиги сабаби, улар 10 км масофани 3-4 соатда босиб ўтишлари. Мен бу вақтда Тошкентдан Қўқонга етиб олиб, яна қайтиб перевалдан қурт сотиб олаётган бўламан.
Икки кун олдин бизга мухлислик қилган бангладешликлар билан энди қандай тил топишсам экан?
Ҳурмат ва эҳтиром ила сизнинг Абдураҳмон Фозилов

Бечорани қийналишини қаранг. Эх, шундай пайт она ватанимга борсам-у, тупроғига бошимни қўйсам дейман. Меҳмондўст халқимизни ҳурмат қилмай бўладими. Мен сени севаман, ЎЗБЕКИСТОН!
Лекин тук-тук ҳам кўпчилик учун қиммат ҳисобланади ва аксарият аҳоли рикшага чиқишади, албатта масофа 5-10 километр бўлса.
БТР (автобус) биз Ўзбекистонда “Мерседес Бенз” ва “Исузу” автобусларидан фойдаламиз, бу ерларда эса вазият сал бошқачароқ. Деярли барча автобусларнинг икки ёнбоши аёвсиз равишда қирилган, сабаби бир бирига йўл бермаслик ва ким биринчилик, автобуслар йўловчиларни истаган жойларида олиб истаган жойларида тушириб кетадилар. Хоҳ бу йўл чети бўлсин, хоҳ энг котта чорраҳа маркази, фараз қилинг Тошкентда Халқлар дўстлиги чорраҳаси ўртасида автобусдан одамлар сакраб тушиб қолишмоқда, ёки Қўқондаги Чорсу чорраҳасида тўхтамасдан одам тушириб одам олаётган автобуслар...
Ишонмайсизми? Расм ва видеони кўринг...
Ҳа, айтгандек автобус устида кўрпа тўшаб ёнбошлаб дам олиб кетсангиз ҳам бўлади.
Навбат таксига: таксига кўплар ҳам чиқишмас экан сабаби оддий рикшада 20 минутда борадиган жойингизга таксида 2 соатда борасиз, такси чорраҳада тўхташи билан бозор бошланади: кимдир рўмол таклиф қилса, кимдир картошка таклиф қилади. Тиланчиларни айтмасак ҳам бўлади!
Маҳаллий аҳоли овқатланиш жойлари ҳам унчалик ҳавас қилгудек эмас, озгина хавфли ҳам, санитария тартиб қоидалари – 0.
Катта саватга бодрингни катта катта қилиб тўғраб туз ва қалампир сепиб сотиб юришар экан. Яна битта янги ичимлик кашф қилдим, лимонни сиқиб муздек сувга аралаштириб шакар қўшиб “газзис спрайт” қилиб сотишар экан.
Чанқадингми, чанқоғингни бос, "Спрайт" ич!
Бир илож қилиб КФС топдим барчаси аъло даражада хаттоки Кентукки амакини ҳайкали ҳам супер. Ошхона сотувчилар кийими ҳам КФC (Дунёга машҳур жўжачалар).
Лекин, аммо, бироқ сааааааааал эътибор берсам барчаси “фeйк”, яъни копия. Биласизми, барча-барчаси копия, ҳаттоки салфеткага ҳам КФС ёзувини оддий краскада босма равишда туширишган. Ўша заҳоти қочдим ва тушликни ўзим билан олиб келган қази ва патир билан амалладим.
Ёзаётганларимни хабар деймизми, мақола деймизми билмадим? Лекин бу билан мен асло Бангладеш ва унинг халқини ёмонламоқчи эмасман. Шунчаки ҳар бир давлатнинг ўзига хос турмуш тарзини ёритишни ният қилдим халос. Шу кунгача кўп давлатларда бўлдим, ривожлангани ҳам бор, ривожланмагани ҳам. Лекин Ўзбекистонимиздан қўймасин.
Ҳар бир халқнинг ўз маданияти ва урф одатлари бор! Бу шаҳарда 20.000.000 аҳоли яшар экан ва уларнинг 30 фоизи мутлақо ишсиз экан ва юқорида ёзганимдек рикша уларни аксариятининг даромад манбайи. Агар бир кунда 5 доллар топса ўзини бахтли ҳисоблар эканлар!
Расмларим орасида иккитагина интернетдан излаб топган сурат ҳам бор, у расмда маҳаллий аҳоли қурбон Ҳайит байрами куни шаҳарга кетаётган поезд.
Ҳа айтгандек ҳикоям аввалидаги юк машинасида олиб кетишаёткан икки жиноятчи ҳақида суриштирдим. Сал бўлса ҳам кўнглим таскин топди.

Бу картошкаларни сотиб олиб қозон кабоб пиширсаммикин ))
Бу юк машинасидаги икки маҳбус таниқли ёш кино актёрлари экан. Бу намойиш эса ёшларни жиноят йўлидан қайтариш учун қилинаётган катта акция экан!
Яъни жиноят йўлига кирманг, ортингизда ота-онангиз ва яқинларингиз бор қийналсангиз улардан маслаҳат олинг, жиноят охири зиндон билан тугайди ва ўз умрингизни панжара ортида ҳазон қилманг деб намойиш ўтказилаётган экан.
Барчангизга тинчлик омонлик тилаб қоламан, кейинги хабарларимда Бангладеш ҳақида янада тўлиқроқ маълумот йиғиб сиз азизларга етказмоқчиман, яъни аҳоли сони, ишлаб чиқариш, оила қуриш ва ҳоказолар. Ҳа айтгандек 29 март куни Бангладеш ва Ўзбекистон бир-бирларига қарши майдонга тушишади.
Жамоат транспортининг нархлари сизларни қизиқтириб қўйган бўлса керак-а? Унда эшитинг: Рикша чамаси 10 км масофага бизнинг пулга тахминан 1000 сўм. Уни бир киши тортишини инобатга олсак, 1000 сўмга жуда қаттиқ меҳнат қилиш лозимлигини биласиз. Мото эса 5000 сўм, такси 20 000 сўм. Такси бироз қимматлиги сабаби, улар 10 км масофани 3-4 соатда босиб ўтишлари. Мен бу вақтда Тошкентдан Қўқонга етиб олиб, яна қайтиб перевалдан қурт сотиб олаётган бўламан.
Икки кун олдин бизга мухлислик қилган бангладешликлар билан энди қандай тил топишсам экан?
Ҳурмат ва эҳтиром ила сизнинг Абдураҳмон Фозилов
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments