Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Бу ўйин чемпионлик пойгасига катта таъсир ўтказади, "Пахтакор" кетма-кет ютқазмайди" — Турнинг марказий "жанги" хорижлик мутахассислар эътиборида News

"Бу ўйин чемпионлик пойгасига катта таъсир ўтказади, "Пахтакор" кетма-кет ютқазмайди" — Турнинг марказий "жанги" хорижлик мутахассислар эътиборида

Бугун турнинг марказий учрашувида "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўзаро тўқнаш келади.

Нафақат тур балки мавсум безагига айланиши кутилаётган қарама-қаршиликка барчанинг қизиқиши юқори. Ҳаттоки, европалик мутахассисларнинг нигоҳи бугунги ўйинга қаратилган. 

"Пахтакор" собиқ устози черногориялик Миодраг Радулович бу борада жамоаларнинг имкониятини чамалади. 

"Бугунги ўйин чемпионлик пойгасига катта таъсир ўтказади. "Пахтакор"нинг ҳолати яхши эмас, Самвел Бабаян эса яхши жамоа туза олган. Бу учрашув ҳақида олдиндан нимадир дейиш қийин. Яхши ҳужум қиладиган жамоага қарши ҳимояда муносиб кураша оладиган жамоа ўйнайди. Стадионга кўплаб мухлислар келишини кутмоқдаман. Ишончим комилки, мухлислар ўйиндан завқ олишади. Ўйлайманки, қизиқарли баҳс бўлади",- дейди Радулович. 

Айни пайтда Грецияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Степан Атоян ҳам Намангандаги жанг олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Степан Меликович чемпионатимизни, ўйинларни доим кузатиб боришини таъкидлади. 

"Фикримча, дуранг натижа қайд этилади. "Пахтакор" Суперлигада кетма-кет 2та ўйинда ютқазмайди, деб ўйлайман. Боз устига улар чемпионлик учун курашмоқда. Чемпионлик учун имконият доим бўлган. Кўп нарса футболчиларнинг ўйиндаги ҳолатига боғлиқ. Руҳий ва жисмоний тайёргарлик муҳим аҳамият касб этади",- дейди Степан Атоян. 

Сербиялик мураббий, ўтган мавсумда "Қизилқум"да ишлаган Никола Лазаревич ҳам бу борада ўз тахминларини билдирди. 

"Жамоаларнинг кучайганини унчалик сезмадим. Лекин айтишим мумкинки, "Навбаҳор" бу йил назаримда яхши кучайишга эришди. Чемпионлик учун асосий номзод ҳисобланади. У ерда "Сўғдиёна"дан Чермел, "Қизилқум"дан Абдухолиқов, сербиялик ҳимоячи Ивановични таклиф қилди. "Пахтакор" охирги икки ўйинда керакли натижаларга эриша олмади. Ўйин тарафлама сўнгги учрашувлардан келиб чиққанда "Навбаҳор" яхшироқдек кўриняпти. Лекин "Пахтакор"ни унутмаслик лозим. Ўйлайманки, "Пахтакор"да бу муваффақиятсиз давр тугайди. Бугунги учрашувга келсак, "Навбаҳор"да бироз кўпроқ имконият бор

Бу жамоалар ўртасидаги ўйин доим қизиқ ўтади. Қайсидир жамоа очиқ ўйин кўрсатмайди. Чунки натижа икки жамоага ҳам муҳим. "Навбаҳор"нинг "Металлург"га қарши ўйинини кўриб чиқдим. Сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотиб гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқарди. "Пахтакор" эса кетма-кет ютқазишини кутмаган бўлса керак. 

"Навбаҳор" устози ҳакамлар ва бошқа ишлар билан камроқ машғул бўлиб, кўпроқ футболчиларининг тайёргарлиги билан ишласа қизиқарли ўйин кўришимиз мумкин. Юқорида айтганимдек, "Навбаҳор" бугун рақибига қараганда бироз устунроқ",- дейди Лазаревич.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика