Latest news

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  16 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Бруно Гарсия: "Ўзбекистонга барчаси учун раҳмат" News

Бруно Гарсия: "Ўзбекистонга барчаси учун раҳмат"

Вьетнам бош мураббийи Бруно Гарсия Таиландга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Туринирнинг энг охирги куни, ўз мақсадимизга эришдик. Биз Жаҳон чемпионатига борамиз. Афсуски охирги икки ўйинда Эрон ва Таиландга ютқазиб қўйдик. Бу баҳсларда мухлисларимизни хафа қилдик. Бугунги ўйинга келсак 0:3 бўлиб турганида бизнинг ўйинчи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо ҳакамлар хато қилишди ва ўйинни тўхтатишди. Эрон, Таиландга қарши баҳсларда имкониятларни яратиш жуда қийин, бугун биз улардан фойдалана олмадик”, - дейди Бруно Гарсия.

- Бу мусобақадан нималар олдингиз?
- Осиё чемпионати давомида жуда кўп қийинчиликларга дуч келдик. Кўп ўйинчиларимиз касал бўлиб қолишди. Аммо шунга қарамай биз асосий мақсадга эришдик.

- Жамоа Колумбиядаги Жаҳон чемпионатига қаерларда тайёргарлик кўради?
- Бу борада лойиҳамиз бор. Энди Европа ёки Жанубий Америка мамлакатларида тайёргарлик кўришимиз мумкин. Аммо аввал Вьетнам футбол федерацияси билан маслаҳатлашиб олишимиз керак.

- Вьетнам Жаҳон чемпионатида ҳам шу таркиб билан ўйнайдими? Ёки жамоани яна кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар борми?
- Вьетнамда 2015 йилда футзал лигаси ташкил этилди. Бу клубларда ўйнаётган энг кучли ўйинчилар шу ерда. Таркибни кучайтириш борасида албатта иш олиб борамиз.

- Осиё чемпионатининг ташкилий томонларига қандай баҳо берасиз?
- Барчаси учун катта раҳмат айтаман. Шароитлар ажойиб бўлди. Осиё чемпионати яхши савияда ўтказилди. Ўзбек халқига миннатдорчилик билдираман.

- Вьетнам қолган жамоалар орасида биринчи бўлиб 28 январь куни Тошкентга келганди. Бу жамоаингизга қанчалик ёрдам берди?
- Одатда катта мусобақаларга 2-3 ҳафта қолганида бошлардик. Бу сафар йиғинни Тошкентда ўтказдик. Вьетнамда Янги йил байрами бу ердагидан кечроқ нишонланади. Футзалчиларни оилаларидан ажратиб бор эътиборни Осиё чемпионатига қаратиш учун Ўзбекистонда йиғин ўтказдик. Бу бизга катта ёрдам берди.

- Турнирдаги энг катта ижобий жиҳат нима?
- Мен 2013 йил Вьетнам терма жамоасига келганман. Биз 2014 йилги Осиё чемпионатида плей-офф босқичига ҳам чиққандик. Аммо Эронга тўқнаш келиб қолгандик. Бу сафар эса Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлдик. Демак мамлакатда футзал ривожланмоқда.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика