Latest news

17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  34 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  8 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  18

“Брентфорд” устози: “Тилсиз қолдим гўё. Нима бўлганини эртага, уйқудан турганимдан кейин тушунсам керак” News

“Брентфорд” устози: “Тилсиз қолдим гўё. Нима бўлганини эртага, уйқудан турганимдан кейин тушунсам керак”

“Брентфорд” бош мураббийи Томас Франк АПЛ 2-тур доирасида “Манчестер Юнайтед” устидан қўлга киритилган йирик (4:0) ғалабадан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

“Қайсидир маънода ушбу натижа туфайли тилсиз қолдим гўё. “Манчестер Юнайтед” – дунёдаги гранд клублардан бири. Уларнинг жамоаси энг яхшилар қаторида, уларда энг зўр ўйинчилар бор ва биз уларни 4:0 ҳисобида енгдик. Бу ҳақли ғалаба эди. Аниқ 4:0 ҳақида айтмаяпман, аммо муваффақиятимиз адолатли қўлга киритилди. Буни, эртага уйғонганимдан кейингина англаб етсам керак. Жамоамиз қанчалар яхшилигини биламан ва буни қадрлайман, ғалабамиздан ҳайрон бўлмадим. Аммо якуний ҳисоб 4:0 бўлганига албатта ақл бовар қилмайди.

Фантастик туйғу. Режамиз майдонда идеал тарзда амалга оширилди. Ўйлашимча, иккита гол агрессив ҳаракатлар орқали юқори прессинг туфайли юзага келди ва МЮга муаммолар туғдирди. Яхши ҳимояланадиган пастки блогимиз зўр кўринди. Ҳа, ўтиш фазалари ҳам аъло даражада эди, тўртинчи гол эса бу жиҳатда, шунчаки ажойиб бўлди”, дейди Томас Франк.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика