Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  17 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  13 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Брендан Рожерс: "Оғир мағлубият. Биринчи бўлимда ўйинни биз бошқаргандик" News

Брендан Рожерс: "Оғир мағлубият. Биринчи бўлимда ўйинни биз бошқаргандик"

"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га (2:6) қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"73 дақиқа яхши ўйин кўрсатдик, балки, учрашувдаги энг яхшиси бўлиб ҳам тургандик, вазиятлар яратдик. Кейин эса хатоларимиз учун жазолашди. Футболчилардан қўрқмасдан ўйнаш кераклигини сўрадим, улар шундай қилдилар ҳам. Икки марказий ҳимоячимиз фантастик ўйин кўрсатаётганди. Бироқ ғалаба учун уларнинг бирини олдинга чиқаришимиз керак эди. Аммо ўйиндан кўра натижа жуда ёмон бўлди.

Футболчиларим учун дардим бир. Улар бунга лойиқ эмасдилар. Йигитлар прессингда яхши ўйнашди, хатолар эса натижанинг ўзгаришига сабаб бўлди. Шундай ўйинларда мағлуб бўлгандан кейин ишонч ҳам пасайиб кетади. Ҳақиқатдан ҳам оғир старт бўлди. Энди эса тикланиб, ўзимизга келиб олишимиз учун термалар ўйинлари бор.

Босим кучли бўлмоқда. Ҳар куни ўз ишимни қиляпман. Мухлисларнинг биздан кўнгли совиётганини тушуняпман. Буни яшириб бўлмайди. Бу ҳолатга жавоб беришим керак. Нима бўлган тақдирда ҳам клуб эгаларини ҳурмат қиламан. Улар мени қўллаб-қувватлашмоқда. Ўйиннинг қандай борганини ҳисоб кўрсатиб бера олмади, деб ҳисоблайман.

2:6 - жуда қаттиқ ҳисоб. Кетма-кет олти мағлубият ҳеч кимнинг фойдасига ишламаяпти. Аммо бугун ўйиннинг биринчи бўлимини биз бошқардик. Биринчи голни ургандан кейин йигитларнинг миясида ғалаба қозониб бўлганлик фикри айлангандир. Аммо улар шунда ҳам охиригача курашишди", - деди Рожерс.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика