BREAKING: “Женоа” клуби Championat.asia'даги хабарни тасдиқлади
30 sep 2020 19:57
News
BREAKING: “Женоа” клуби Championat.asia'даги хабарни тасдиқлади
“Женоа” спорт директори Даниэле Фажиано ўзбекистонлик ҳужумчининг трансфери тез фурсатларда амалга ошишини тасдиқлади.
“Битим шартлари бўйича келишиб олдик. Ўйлайманки, Шомуродов яқин вақт ичида Италия учиб келади. Бу тез орада юз беради деб умид қиламан”, дея айтган Фажиано.
Олдинроқ "Женоа" ўзбекистонлик футболчи учун 7,5 миллион евро тўлаши ва Шомуродовнинг ўзи йилига 600-700 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия клубида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этган.
Маълумот ўрнида, генуяликлар А Серия жорий мавсум 2 туридан кейин 3 очко тўплаган ҳолда 12-ўринда бормоқда.
Эшитдик-да! Элдор Шомуродов эртага "Женоа" билан шартнома тузади
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments