Latest news

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Breaking: Абрамов Яхшибоев, Ҳамробеков, Ўрунов ва Аҳмадалиевнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди News

Breaking: Абрамов Яхшибоев, Ҳамробеков, Ўрунов ва Аҳмадалиевнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов терма жамоанинг якуний рўйхатидан тушиб қоладиган футболчиларни аниқлаб олди.

Унга кўра, Суперлигада таянч нуқтасида энг барқарор ва кучли ўйнаётган Одил Ҳамробеков, ҳужумкор ярим ҳимоячи Остон Ўрунов, ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев ҳамда ҳужумкор вингер Жасур Яхшибоев якуний рўйхатдан тушиб қолди.

Вадим Абрамов терма жамоа ихтиёрида бўлиб турган ва 5 кун бирга машғулотларда иштирок этган асосан ёш иқтидорли футболчилар: Ҳамробеков, Яхшибоев, Ўрунов ва Аҳмадалиевга жавоб бериб юборди.

Шу тариқа терма жамоа ихтиёрида 24 нафар футболчи қолди. Қоидага кўра, Яман ва Сингапурга қарши ўйин қайдномасига 23 нафар футболчи киритилади. Вадим Абрамов эса қўл остида 24 нафар футболчи билан шуғулланишда давом этмоқчи.

Ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Икром Алибоев терма жамоа сафига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида 10 октябрь куни Тошкентда Яманга қарши, сўнгра сафарда 15 октябрь куни Сингапур билан куч синашади.


Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларига иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”),  Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акбар Исматуллаев ("Металлург").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Хорфаккан”).

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика