Latest news

15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 15:45Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  35 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7

Бразилиялик футболчи дебют қилган ўйинда "Динамо" Латвия чемпионати совриндорини мағлуб этди News

Бразилиялик футболчи дебют қилган ўйинда "Динамо" Латвия чемпионати совриндорини мағлуб этди

"Динамо" жамоаси Туркиядаги йиғини доирасидаги сўнгги учрашувини Латвия чемпионатининг амалдаги бронза медали соҳиби "Ауда" клубига қарши ўтказди

Белекда ўтган учрашувда Вадим Абрамов бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Ўйиннинг биринчи бўлими якунида Хислат Халиловнинг чиройли узатмасини Кожо Жоэл бир ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда дарвозага йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Кожо Жоэлнинг ўрнига майдонга тушган Анваржон Ҳожимирзаев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. У Санжар Шоаҳмедовнинг етказган тўпини голга айлантирди – 2:0. 

Иккинчи бўлим якунида рақиб битта гол уриб, фарқни қисқартирди - 2:1.

Баҳс якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва Самарқанд клуби Туркиядаги йиғинини ғалаба билан якунлади. Кўҳна шаҳарликлар 21 феврал куни Ўзбекистонга қайтиб келишади.

Ўртоқлик учрашуви. 20 феврал

"Динамо" (Ўзбекистон) - "Ауда" (Латвия) – 2:1

Голлар: Кожо Жоэл 45, Анваржон Ҳожимирзаев 68. - 86'.

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Ратиньо, Хислат Халилов, Францис Нарх, Владимир Козак, Фаррух Икромов, Санжар Шоаҳмедов, Кожо Жоэл 

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Анваржон Ҳожимирзаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Комил Шарофутдинов, Воҳид Оқбўтаев, Эммануэл Ягр, Абубакр Муйдинов, Анвар Файзуллаев.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика