Latest news

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  11 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  45 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Бразилия терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2018даги ғолиблик учун 1 млн доллардан олишади News

Бразилия терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2018даги ғолиблик учун 1 млн доллардан олишади

Бразилия футбол конфедерацияси ЖЧ-2018да ғолиблик қўлга киритилган тақдирда 1 миллион доллардан мукофот пули ваъда қилди.

Бу ҳақда Бразилиянинг "Folha de S.Paulo" газетаси хабар берди. Унга кўра, нафақат футболчилар, балки мураббийлар штабидаги ҳар бир мутахассис ҳам шунчадан мукофот олишади.

Ушбу сумма жаҳон биринчиликларида миллий терма жамоалар учун тарихдаги рекорд бўлиши мумкин. Бразилияликлар 2002 йилги Жаҳон чемпионлиги учун деярли 5 баробар камроқ олишган. 1994 йилги ғалаба учун эса футболчилар 80 минг доллар атрофида олишган.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика