Latest news

13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  0 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  1 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  3 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  6 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  4 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  6 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  19 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  6 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди News

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди

"Globo Esporte" хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Фернандо Диниз лавозимидан озод этилди.

Бундай қарорни Бразилия Футбол Конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Диниз 2023 йилнинг ёзида жамоани қабул қилиб олган ва Бразилия терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида атиги 6 ўйинда бошқарган, унда Боливия ва Перу устидан ғалаба қозонган, Венесуэла билан дуранг ўйнаган, шунингдек, Уругвай, Колумбия ва Аргентинадан мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Фернандо Диниз 2024 йилнинг ёзида Карло Анчелотти тайинлангунига қадар Селесао мураббийи бўлиши тахмин қилинганди, бироқ италиялик мутахассис "Реал"да қолишга қарор қилди ва мадридликлар билан янги шартнома имзолади.

Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ҳозирда "Сан-Паулу"ни бошқараётган Доривал Жуниор ҳисобланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика