Latest news

12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  0 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  0 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  5 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  13 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  10 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  20 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2

ЖЧ-2018. Бразилия чорак финалда! News

ЖЧ-2018. Бразилия чорак финалда!

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида Бразилия - Мексика учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

90+6. ЎЙИН ТУГАДИ. БРАЗИЛИЯ ЧОРАК ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ!

90+5. Лайюнни Миранда йиқитганди. Бироқ ҳакам фолни кўрмай қолди.

90+4. Мексика олдинга ўтишга, гол уришга қаттиқ интилмоқда.

90+1. Сариқ карточка. Гуардадо огоҳлантирилди.

Ўзгариш. Виллиан ўрнига Маркиньос.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

Фернандиньо Неймарга ажойиб пас берди. У олдинга қараб борди ва зарба берди. Тўпни Очоа қайтарди, бўш қолган дарвозани Фирмино ишғол қилишга қийналмади.
89. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! ФИРМИНООООООО!!!! 2:0!!! Нуқта!

87. Бурчак зарбасидан кейин Алиссон тўпни яна майдондан ташқарига чиқариб юборганди. Аммо бу вазиятда оффсайд қайд этилди.

86. Ўзгариш. Коутиньо ўрнига Фирмино.

86. Хименес ҳужумга ўтди ва рақиб жарима майдончаси яқинида йиқилди. Бироқ фол берилмади. Мексикада бурчак зарбаси.

85. Ўйиннинг энг қизғин даври бошланмоқда.

83. Гальярдо ҳужумда Тьяго Сильвага қарши фол ишлатди. Яна кичик тўхталиш.

82. Мексика асосий вақтини рақиб жарима майдончаси яқинида ўтказмоқда. Бироқ зарба йўқ.

80. Ўзгариш. Паулиньо ўрнига Фернандиньо туширилди.

79. Эрреранинг заргарона тўп узатишидан кейин Лосано рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди. Фагнер "подкат" ташлади. Натижада тўп мексикаликнинг ўзидан майдонни тарк этди.

77. Неймарга фол ишлатгани учун Сальседо огоҳлантирилди.

75. Виллианнинг зарбасини Очоа қайтарди. Зарба аниқ, лекин хавфли эмасди.

73. Шу фол туфайли кичик тўхталиш бўлди. Ҳеч кимга карточка берилмади.

71. Неймар жиддийроқ жароҳат олдими?! Ғалати-и!!! Балки рақиб оёғини босиб олгани учун Неймар бунчалик даражада бақириши керак эмас-миди... Билмадик....

70. Мексика ҳужумга ўтганди. Гуардадонинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Хаводаги курашда Лосано Виллианни йиқитди.

69. Бироқ бурчакдан узатилган тўп Жезусга ноқулай боргани учун вазият хавфли кўриниш олмади.

68. Неймарнинг зарбаси кичик рикошет билан майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

67. Ўйин сурати борган сари ошиб бормоқда. Томонлар кетма кет ҳужумга ўтишмоқда.

66. Неймар жароҳат олди...ми? Йўқ, ўрнидан турди.

65. Марсело майдонга тушишга тайёргарликни бошлади.

63. ЗАРБААААААААА!!! ФАНТАСТИКААААААААА!!! Виллианнинг тўққизликка кетаётган зарбасини Очоа қайтарди.

62. ЗАРБАААААА!!! Веланинг зарбасини Алиссон қайтарди. Хавфли чиққанди.

61. Ўзгариш. Чичарито ўрнига Рауль Хименес.

60. Каземиро огоҳлантирилди.

59. ЗАРБААААААААА!!! Фагнернинг тўп узатишидан кейин Паулиньо зарба берди. Очоадан фантастик сейв!

56. Ўзгариш. Альварес ўрнига Дос Сантос тушди.

55. Эррера огоҳлантирилди.

53. Мексика хавфли ҳужумга ўтди. Эрреранинг тўп оширишидан кейин ҳеч ким зарба бера олмади. Карлос Вела эса тўпни тўхтатиб, дарвоза томон юрди. Уни Тьяго Сильва кутиб олди ва тўпни бурчакка чиқариб юборди.

Виллиан чап қанотдан рейд уюштирди ва тўпни Очоа дарвозаси томон оширди. Тўп посбондан ўтиб кетди ва Неймарни топди. У бўш қолган дарвозага гол киритишга қийналмади.
51 ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! НЕЙМАРРРРРР!!!! 1:0!

50. Гальярдо бир ўзи узоқ масофани босиб ўтиб, зарба берди. 

49. Жезус гол уриши мумкин бўлганди. Аммо ҳимоячи хавфни бартараф этди.

48. ЗАРБАААААААААААА!!! Очоа Коутиньонинг кичик масофадан тепган тўпини қайтарди.

47. Учрашувни 41970 томошабин кузатиб бормоқда.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ. Мексика таймни ўзгариш билан бошлади. Рафаэль Маркес ўрнига Лайюн.

Биринчи бўлим статистикаси билан танишиб олинг:

ҲАКАМ ТАЙМГА ВАҚТ ҚЎШМАДИ. ТАЙМ ТУГАДИ

45. Мексика яна ҳужумга ўтганди. Бироқ Лосано тўпни олдириб қўйди ва ҳужум тўхтади.

44. Чичарито ўйинни сариқ сочи билан ўтказмоқда.

43. Фелипе Луис огоҳлантирилди. У марказда рақибини йиқитди.

42. Бразилия яна бир марта бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ тўпни Рафаэль Маркес қайтариб юборди.

41. Виллиан ўнг қанотдан тўпни Очоа дарвозаси томон ташлаб берди. Аммо посбон ўз постида ишончли ўйнади.

40. ЗАРБААААААА!!! Неймарнинг тахминан 20 метрлардан жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди.

39. Неймарни йиқитишди. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Эдсон Альварес сариқ карточка ишлаб олди.

38. Ўйин картинаси анчагина ўзгарди.

36. Фагнер марказда Лосанони йиқитди. Ҳакам унга "Яна бир марта шундай қилсанг, ўзингдан кўр" деди.

35. Бразилия бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ ҳеч ким дарвозага зарба бера олмади.

33. ЗАРБАААААААААА!!! Жезус жарима майдончаси ичида бир неча рақибини ортда қолдириб зарба берди. Аввалига тўпни Очоа қайтарди. Қайтган тўпни яна Жезус дарвозага тепди. Бу зарбани ҳимоячилар қайтариб юборишди.

32. Энди Бразилия олдинга ўтмоқда.

31. Неймар олдинга ўтганди. Бироқ ўз жарима майдончаси ичида Эдсон Альварес тўпга шундай ташландики, тўпни тоза олиб қўйди, Неймар ҳам йиқилмади.

30. Карлос Вела олдинга ўтди. Сильва яқинига келганида у анчагина ноаниқ зарба берди.

29. Ўйин марказга кўчди.

27. Иккинчи темп билан давом этган ҳужум Коутиньонинг хавфли зарбаси билан якунланди.

26. Бразилия жарима зарбасини амалга оширди. Очоа тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Зарбани ҳимоячи қайтарди.

25. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Неймар чап қанотдан бир футболчини алдаб, дарвозага яқин келди ва зарба берди. Унинг зарбасини посбон қайтарди.

24. Бразилия ўзига ўхшамаяпти. Улар оддий пасларда ҳам хатоликка йўл қўйишмоқда.

22. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТТТ!!!! Вела чап қанотдан тўпни Эррерага ташлаб берди. Эктор тўпни тўхтатди ва "замах" олди. Унинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

20. Бразилия олдинга ўтди. Узоқ муддатли комбинацияни Неймар бузиб қўйди.

19. Ўйин Мексика термасининг катта ташаббус қилмоқда. Ҳужумлар кўп, бироқ сўнгги зарба етишмаяпти бунга.

18. Хавфли вазияттттт!!!! Вела чапдан ўнг қанотга пас оширди. Лосано тўпни тўхтатиб, жарима майдончаси ичига кирди ва зарба берди. Тўп йўлига Фелипе Луис тўғаноқ бўлди.

17. Ниҳоят, Бразилия ҳужумга ўтди. Бурчак зарбаси

15. Мексика ҳужумларни кўпайтирмоқда. Эрреранинг ўнг қанотдан оширган тўпига Чичарито ета олмади. Дарвоза бўш эди.

14. Мексика бурчак зарбасидан фойдалана олмади. Бразилия олдинга ўтишни истамаяпти.

13. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Эррера тўхтата олмади. Агарда у шу ишни қила олганида гол уриши мумкин эди.

12. Мексика ҳужум уюштирмоқчи бўлганди. Аммо Эктор Эррера тўпни тўхтата олмагани сабабли ҳужум ҳам тўхтади.

11. Мексика рақиб жарима майдончаси яқинида жиддий босим уюштирмоқда.

10. Бурчакдан узатилган тўпни мексикаликлар боши билан дарвоза томон ташлашди. Аммо Чичарито оффсайдда қолиб кетганди.

9. Карлос Вела рақиби Фагнердан ўтиб, жарима майдончаси ичига тўпни ташлаб берди.

7. Мексикаликлар тўпни ўзи билан ушлаб турганди. Аммо Айяла хато қилди. Тўп аутга чиқиб кетди.

6. ЗАРБААААААА!!! Неймарнинг зарбасини Гильермо Очоа қайтариб юборди.

5. Коутиньога тўп узатилганди. Бироқ тўпга биринчи бўлиб Уго Айяла етиб борди.

4. Неймарни марказда йиқитишди. Бразилияликлар тўп билан.

2. ЗАРБАААААААААА!!!! Гуардадо чап қанотдан хаволатиб тўпни ошириб берди. Алиссон тўпни уриб юборди. Қайтган тўпни Лосано дарвозага зарба берди. Луис қайтарди. Бурчак тўпидан эса мексикаликлар фойдалана олишмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Икки давлатнинг мадхиялари янграмоқда.

- Бугун Марсело жароҳати сабабли ўйинда қатнашмаслиги мумкин. Унинг ўрнига Фелипе Луис туширилган.

- Россиядаги мундиалда кутилмаган натижалар кўп бўлмоқда. Хўш, бугун мексикаликлар "пентакампеонлар"ни мундиалдан чиқариб юбора олармикин ёки бу ўйинда Бразилиянинг ғалабаси кузатилармикин... Бизни супер ўйин кутмоқда.

- Ўйин бошланишига 15 дақиқа вақт қолди.

Brazil

Neymar - 51', Roberto Firmino - 88'

World Cup 1/8 Finals . Round 1/8

02/07/2018, 20:00

0
:
2
Finished

Mexico

Stadium: Samara Arena, 41970 spectators

Referee: Gianluca Rocchi

45'
90'
43'  Filipe Luis
51'  Neymar
51'  Willian
59'  Casemiro
80'  Paulinho (Fernandinho)
86'  Philippe Coutinho (Roberto Firmino)
88'  Roberto Firmino
90'  Willian (Marquinhos)
38'  Edson Alvarez
46'  Rafael Marquez (Miguel Layun)
55'  Hector Herrera
55'  Edson Alvarez (Jonathan dos Santos)
60'  Javier Hernandez (Raul Jimenez)
77'  Carlos Salcedo
90'  Andres Guardado

Бразилия - Мексика 2:0. 41970 томошабин.
Гол: Неймар (51), Роберто Фирмино (89).
Бразилия: 1. Алиссон Беккер, 2. Тьяго Сильва, 3. Жоао Миранда, 6. Фелипе Луис, 22. Фагнер, 5. Каземиро, 11. Филиппе Коутиньо (20. Роберто Фирмино, 86), 15. Паулиньо (17. Фернандиньо, 81), 19. Виллиан (13. Маркиньос, 90), 9. Габриэль Жезус, 10. Неймар.
Захира: 4. Педро Жеромель, 8. Ренато Августо, 12. Марсело, 14. Данило, 16. Кассио, 18. Фред, 21. Тайсон,  23. Эдерсон.
Мексика: 13. Гильермо Очоа, 2. Уго Айяла, 3. Карлос Сальседо, 4. Рафаэль Маркес (7. Мигель Лайюн, 46), 16. Эктор Эррера, 21. Эдсон Алварес  (6. Жонатан Дос Сантос, 56), 18. Андрес Гуардадо, 23. Хесус Гальардо, 11. Карлос Вела, 14. Чичарито (9. Раул Хименес, 61), 22. Ирвинг Лосано.
Захира: 1. Хосе Корона, 5. Эрик Гутьеррес,  8. Марко Фабиан, 10. Жованни Дос Сантос, 12. Алфредо Талавера, 17. Хесус Корона, 19. Орибе Перальта, 20. Хавьер Акиньо.
Огоҳлантириш: Эдсон Альварес (39), Фелипе Луис (43), Эктор Эррера (55), Каземиро (50), Карлос Сальседо (77), Андрес Гуардадо (90+1).

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика