Latest news

00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  41 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

Бранко Иванкович: "Кашима" Ғарб жамоаларига ўхшамайди" News

Бранко Иванкович: "Кашима" Ғарб жамоаларига ўхшамайди"

Эроннинг "Персеполис" клуби бош мураббийи Бранко Иванкович ОЧЛ финали олдидан фикр берди.

"Биз финалга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу ўйинга фақат тактик ҳозирликнинг ўзи камлик қилади, жисмонан ва руҳан ҳам кучли бўлишимиз керак. Бизда иштиёқ юқори ва бунинг учун футболчиларимни ҳурмат қиламан. Мен ҳаётимдаги энг яхши лаҳзаларни интиқлик билан кутяпман".

"Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? "Кашима Антлерс" кучли клуб, мен бу жамоанинг "Сувон Самсунг"га қарши кечган иккала ўйинини ҳам кўрдим. Лекин энг муҳими, биз аввало ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Аввалги рақибларимиз "Ал Дуҳайл" билан "Ал Садд" ҳам кучли жамоалар эди. Биз ҳужумкорликни сақлаб қоламиз ва финалда ҳам шундай ўйин намойиш этишни хоҳлаймиз".

"Кашима" Ғарб жамоаларидан фарқли ўйин кўрсатади. Улар айниқса техник жиҳатдан кучли. Қолаверса, рақиб таркибида Сержиньо бор", - дейди хорватиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ОЧЛнинг дастлабки финали 3 ноябрь куни Японияда, жавоб учрашуви эса 10 ноябрда Эронда бўлиб ўтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика