Latest news

12:46Константин Базелюк — "Локомотив" футболчиси!  3 12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  1 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  4 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  1 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  1 11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   6 10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  13 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  8 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  4 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1 08:40«Арсенал» 50 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  3 08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  19 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  5 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  1

"Бойлар" тўқнашуви, "шпорлар" МЮни чорлар, 10-турда бизни нималар кутиб турибди? News

"Бойлар" тўқнашуви, "шпорлар" МЮни чорлар, 10-турда бизни нималар кутиб турибди?

Англия чемпионатининг 10-тур ўйинлари превьюси.

Дам олиш кунлари бизни қизиқарли баҳслар кутиб турибди. Умуман, Англия футболида қайси ўйин бўлмасин, ўз шиддатини йўқотмайди.

Лестер - Арсенал

Шубҳасиз, турнинг марказий ўйинларидан бири деб оғиз кўпиртириб айтишимиз мумкин. Айниқса, турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар бўлса. 9 турдан сўнг иккала "қўшни" 14 очкодан жамғарган. "Тўпчилар" тўп отишни эмас, тўп ўтказиб юборишни қойиллатгани туфайли "тулкилар"нинг ортидан қўним топишган. Артета шогирдлари эснашга мажбур қилмайдиган учрашувда зафар қозониб, "канонирлар" номига муносиброқ бўлишга уриниб кўришади. "Арсенал" "King Power Stadium"да ўтган сўнгги икки баҳсни тантанавор кўринишда якунлаган. Варди саркардалигидаги "Лестер" эса охирги тўрт баҳсда ғалаба нашидасини сурган. Демак, турнинг дастлабки ўйиниёқ экран қаршисига яқинроқ ўтиришга ундайди.

Иштирок эта олмайди: Жеймс Жастин, Уэсли Фофана, Марк Олбрайтон, Уилфред Ндиди — Гранит Жака

Жамоалар ўртасидаги охирги уч учрашув:

Лестер - Арсенал 1:3

Арсенал - Лестер 0:1

Лестер - Арсенал 0:2


Ливерпуль - Брайтон

Ўтган турда "Манчестер Юнайтед"ни асалари сингари талаган "қизиллар" бу сафар қуролларини "Брайтон"га ҳозирлашаётган бўлса, ажабмас. Аммо рақибнинг номи жарангдор бўлмаса-да, улар МЮдан юқорироқда, кучли бешликдан ўрин эгаллай олган. Шундай бўлса-да, мезбонларнинг гол-машинаси ўз тезлигини оширмоқда. Биргина Муҳаммад Салоҳнинг ўзи 9 тур давомида бутун "Брайтон"дан кўпроқ гол уришга эришган (мисрлик форвард ҳисобида 10 та гол мавжуд, "Брайтон" 9 та гол урган). Қолаверса, у шерикларининг дарвоза тўрини нишонга олишида ҳам ўз ҳимматини аямаган (5 та ассист). Шу боис меҳмонлар рақиб ҳужумчиларини кўзойнак тақиб бўлса-да, кўздан қочирмасликлари лозим бўлади. Қизиқ томони иккала жамоанинг сўнгги тўқнашуви "Anfield"да юз берган ва унда меҳмонларнинг ошиғи олчи бўлган. Биринчи даврадаги баҳсда ҳам мерсисайдликлар ғалаба калитини топа олишмаган. Бу учрашувни кузатиш орқали ҳам мазали таом истеъмол қилиш каби роҳат олишингиз ҳеч гапмас.

Иштирок эта олмайди: Куивин Келлехер, Тиаго Алькантара, Харви Эллиот, Жеймс Милнер — Дэн Берн, Стивен Альсате, Дэнни Уэлбек. 

Жамоалар ўртасидаги охирги уч учрашув:

Ливерпуль - Брайтон 0:1

Брайтон - Ливерпуль 1:1

Брайтон - Ливерпуль 1:3


Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Кристал Пэлас" фақатгина дуранглари бўйича кўзга ташланмоқда. Бироқ "шаҳарликлар" статистикаю, рақиб дегани нарсага қараб ўтирмайди. Математиклар майдоннинг ҳар қаричида ҳисоб-китобга қилишга мажбур қилишади ҳамда тўпга қўшиб рақибини ҳам роса сарсон этади. Кетма-кет 4 ўйиндан бери ўзиниям, рақибиниям хафа қилмаётган "Кристал Пэлас" бу сафар 5-дурангга жон-жон дея рози бўлиши табиий ҳол. Ҳар ҳолда етакчиларни тақб қилаётган "Сити"нинг ўз майдонида очко йўқотиш эҳтимоли камроқ. Бироқ футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Оғзидаги ошини "Вест Хэм"га олдириб қўйган манчестерликлар Гвардиолада қолган соқолининг тўкилишини истамаса керак.

Иштирок эта олмайди: Ферран Торрес, Лиэм Делап, Бенжамен Менди — Натан Фергюсон, Эберечи Эзе

Жамоалар ўртасидаги охирги уч учрашув:

Кристал Пэлас - Манчестер Сити 0:2

Манчестер Сити - Кристал Пэлас 4:0

Манчестер Сити - Кристал Пэлас 2:2


Ньюкасл - Челси

"Янги бой" ҳамда "эски бой" тўқнашуви. Ньюкасл ислоҳотларни Чемпионшипдан бошлашни маъқул кўришмаса керак ҳарқалай. Бироқ улар эгалик қилаётган ишлари "беш" эмас, мағлубиятларигина бешта бўлиб турибди. Уларнинг сони яна биттага ортишини кутиш мумкин, сабаби "аристократлар" ҳозирда дунёнинг манаман деган жамоасини курашга чорлай қолади. Қолаверса, клуб эгаси Роман Абрамович ҳам кўнгли ийиб кетса, чунтагидан миллионлаб муллажирингларни трансферлар учун сочиб юбориши мумкин. "Ньюкасл" АПЛ арқониниг қуйироғида чирмашиб турибди, "Челси" эса энг учида ўша арқонни ўйнатиб турибди. Майдон эгалари хўжайинлари хафа қилмаслик учун тиш-тирноғи билан курашишга интилишса керак, бироқ барибир лондонликларнинг имконияти анча юқори баҳоланмоқда.

Иштирок эта олмайди: Мартин Дубравка, Фредди Вудмен, Пол Дамметт — Рубен Лофтус-Чик, Тимо Вернер, Ромелу Лукаку.

Жамоалар ўртасидаги охирги уч учрашув:

Челси - Ньюкасл 2:0

Ньюкасл - Челси 0:2

Ньюкасл - Челси 1:0


Тоттенхэм - Манчестер Юнайтед

Турнинг марказий ўйини дея эътироф этилаётган учрашув. "Манчестер Юнайтед"нинг чемпионатдаги сўнгги ғалабаси бўронлар ичида олисда зўрға кўзга ташланмоқда. Ўз уйидаги шармандали мағлубият ҳам манкунианликларга бегона эмас. Ўтган йили "қизил иблислар" айнан ўз майдонида бўлажак рақибларига 5 та гол фарқи билан ютқазганди (1:6). Сўнгги ўйинларда попуги пасайиб қолган жамоани "Ювентус" қадрига етмаган Роналду ботқоқдан олиб чиқа олармикан деган ўй кўпчиликни ўйлантирмоқда. Жадвалда ёнма-ён турган жамоалар бири-бирининг ўзиб кетишини истамаса керак. Қолаверса, иккала жамоа ҳам евротурнирлар олдидан кайфиятини чоғ қилишга ҳаракат қилади. Хуллас, қаҳва ичиб, муросасиз тўқнашув томоша қилишни истаганлар учун яхши имконият.

Иштирок эта олмайди: Райан Сессеньон, Брайан Хиль — Амад Диалло, Поль Погба.

Жамоалар ўртасидаги охирги уч учрашув:

Тоттенхэм - Манчестер Юнайтед 1:3

Манчестер Юнайтед - Тоттенхэм 1:6

Тоттенхэм - Манчестер Юнайтед 1:1


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика