Latest news

12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  1 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  5 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  13 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  5 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  2 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  19 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0

Ботир Қораев: "Кетма-кет бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш? Буни раҳбарият ҳал қилади" News

Ботир Қораев: "Кетма-кет бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш? Буни раҳбарият ҳал қилади"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Ботир Қораев матбуот анжуманида қатнашди.




"АГМК жуда тажрибали жамоа, бежизга иккинчи ўринда кетмаяпти. Бугунги баҳс оғир бўлишини билгандик. Биринчи ўтказиб юборган голимиз бизга қаттиқ таъсир қилди деб ўйлайман. Ҳимоячимизнинг хатосидан кейин гол ўтказдик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўтказилган вазиятда дарвозабонимизга қарши қўпол ўйналгандек туюлди. Ҳозир четдан туриб гапириш нотўғри деб ўйлайман, такрорий вазиятни кўриб чиқиш керак", - дейди Қораев. 

- "Машъал" кетма-кет бешинчи мағлубиятни қабул қилиб олди...
- Албатта, кетма-кет бешта ўйинда ютқазиш қийин. Жамоамиз маълум танаффусдан кейин Суперлигага қайтди. Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп. Ҳар бир баҳсда ғалабага интилаяпмиз. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам 4-5та имкониятлар бўлди, "Сурхон" билан баҳсда ҳам камида 7та вазият бўлганди, "Насаф"га қарши баҳсда тан олиш керак ўйинимиз яхши чиқмади, бугун ҳам футболчиларимиз ёмон ҳаракат қилишмади. Аммо бугунги мағлубиятни унутиб, "Қўқон-1912" билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- Бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш бўлади деб ўйлайсизми?
- Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Биз ўз устимизда ишлаяпмиз. Агар жамоада ўйин йўқ бўлса бошқа гап эди. Уйда "Бунёдкор"га қарши 90 дақиқа давомида 10 киши бўлиб тенгма-тенг ўйнагандик. "Сурхон" билан ҳам ажойиб ҳаракат қилгандик. Жамоамиз потенциали юқори. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради.

- Бугунги натижага ҳакамлар қанчалик таъсир ўтказди деб ўйлайсиз?
- Ўйин вақтида эҳтирос билан уларга эътироз билдиришимиз табиий ҳол. Исталган мураббийда бундай ҳолат бўлади. Аммо ҳакамларни муҳокама қилишга бизнинг ҳаққимиз йўқ.

- Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?
- Мўмин Мелиев бироз яхши ўйнади. Бизда энг катта муаммолардан бири захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмаяпти. Ўтган ўйинларда ҳам шундай вазият бўлди. Бу борада ишлаяпмиз. "Қўқон-1912" билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги матбуот анжуманида Дилвер Ваниев қатнашмаганига нима сабаб бўлди? Мағлубиятдан кейин кайфияти йўқми?
- Дилявер Ваниев бетоблиги боис матбуот анжуманида қатнаша олмади. Насиб қилса кейинги ўйиндан кейин Ваниевнинг ўзи матбуот анжуманида иштирок этади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика