Latest news

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" топда!  0 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  7 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  15 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Ботир Қодирқулов: "Бизга битта ғалаба зарур эди" News

Ботир Қодирқулов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ботир Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Жамоамиз бош мураббийи Асрор Алиқулов билан рақибдан келиб чиқиб, ўйин режасини ишлаб чиққандик. Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ғалабамиздан барча бирдек хурсанд ҳолатда. Жамоамиз мураббийлар штабини, футболчиларни, клубимиз раҳбариятини бугунги йирик ғалаба билан табриклайман.

- Тезкор гол якунда йирик ҳисобдаги ғалабага сабаб бўлди, деб изоҳласак бўладими?

- Биз йигитлардан олдинги чизиқда тажовузкор ўйинни талаб қилгандик. Тезкор гол урилиши ёки урилмаслиги учун эмас, умуман, агрессив ва ҳужумкор футбол бугунги режамиз эди.

- Асосий таркибда майдонга туширилган Нодиржон Нурматовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Нурматов мавсумолди йиғинларда гол уриб келаётганди. Ўйин олдидан уни майдонга туширишимизни айтганимизда, 2 та гол уришини ваъда қилганди. Гол уриш бўйича сўзини устидан чиқди, 2 та бўлмаса ҳам 1 та гол урди. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдик.

- Навбатдаги турда "Хоразм" билан ўйнайсизлар. Бугунги ғалаба ўша ўйинда ҳам мотивация беради, деб ҳисоблайсизми?

- Бизга битта ғалаба зарур эди. Кўпчилик томонидан айтилганидек, чиройли ўйин кўрсатсак-да, ютқазаётгандик. Футболда албатта натижа муҳим ҳисобланади. Ғалаба жамоамизга мотивация беради. Албатта, биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Аввалги ўйинларлардан фарқли тарзда бугун жамоа дарвозасини Амирбек Лутфуллаев қўриқлади. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бош мураббий Асрор Алиқулов ўқишга кетмасидан олдин дарвозабон танловини айтиб ўтганди. Бугун Лутфуллаев яхши ўйин кўрсатди. Ҳозир клубимизда шароитлар яхши, бунинг учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирамиз. Бундан ташқари, жамоамизда Нурулло Ҳабибов дарвозабонлар мураббийи лавозимида иш бошлади. Бу ҳам дарвозабонларимиз ўйин сифати ўсишига хизмат қилади.

- Жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов қачон клубга етиб келади?

- Асрор Чориевич айни дам мураббийлик курслари юзасидан Озарбайжонда бўлиб турибди. Насиб бўлса, эртага клубимиз ихтиёрига етиб келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика