Latest news

08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  2 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  3 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  4 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  4 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   1

Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман" News

Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Ўзбекистон кубоги 3-тури "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг (2:3) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бу учрашувга жуда пухта тайёргарлик кўргандик. Амалдаги чемпионга қарши ўйнаш осон эмаслигини билардик. Бундай ўйинларни катта хоҳиш бўлиши керак. Менимча бугунги ўйинга тузган режамиз иш берди ва 3та гол урдик. Қизил карточкадан сўнг руҳий томонлама сустлашиб қолдик. Четлатишдан кейин намойиш этган ўйинимиз менга ёқмади. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилдик. Иккинчи бўлимдан бироз хафа бўлдим. Бундай ўйинларда яхшироқ ўйнашимиз керак. Таъкидлаб ўтиш керакки, "Пахтакор"да ёқотишлар жуда кўп. Улар ёш футболчилар билан ўйнашга мажбур. Бугунги ғалаба билан футболчиларни табрикламайман, сабаби бундай ўйин менга ёқмади.

- Жамоангиз намойиш этаётган ўйиннинг, айнан нимасидан кўнглингиз тўлмаяпти?

- Мен истаётган сифатни кўрсата олмаяпмиз. Бундай ўйин намойиш этиш бизнинг даражамизга тўғри келмайди. Дастлабки 30-дақиқа қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб қўйдик. Кейин эса ўйин тушиб кетди. Бундай ғалабалардан ҳеч қачон рози бўлмайман.

- Бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдингиз. Муҳим учрашувда ёшларга ишониш хавфли эмасми?

- Менинг принципим шу. Футболчининг ёши менга аҳамиятсиз. Ким машғулотларда ўзини яхши кўрсатса ўйнашга имконият бераман. Мен мураббий бўлган жамоаларда ҳар доим шундай бўлади.



Rating: +1   

Comments

   
26 apr 20:37:59
CHELSI.REAL.MUHLISI
RESPEKT SENGA.KEYINGI OʻYINLARDA HAM OMAD SUĞDIYONAGA.ANDIJON MUHLISIDAN
   
26 apr 19:43:42
CHELSI.REAL.MUHLISI
SEN NEGA HAFA SAN.MAKSIM HAFA BOʻLSIN.YUTKAZIP TURIP.SEN AYTKAN GAPTI AYTOMADI KU.SEN 2MARTA YUTIN MAKSIM DI.YANA HAM UNGA ÕHSHAP YUTIP OLIP GARILAMESAN
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика