Latest news

22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  1 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  99 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  15 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0

“Бош вазир кубоги-2020”: бош соврин яна Олий судда қолди News

“Бош вазир кубоги-2020”: бош соврин яна Олий судда қолди

4 октябрь куни бошланган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги “Бош вазир кубоги” футбол мусобақаси ҳам ўз поёнига етди.

Финал ўйини мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилди. Ҳал қилувчи баҳсда амалдаги чемпион – Олий суд ҳамда бу йилги мусобақа кашфиётига айланган Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувни эса Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг малакали ҳакамлари бошқариб боришди.

Ўйин финал номига хос, кескин курашларга бой ҳамда муросасиз кечди. Жамоалар майдоннинг ҳар қаричи учун жиддий курашди, бироқ рақиб дарвозасига йўл топиш на у, на бу жамоага насиб этди.

Натижада ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. “Омад лотореяси”да омад Олий суд жамоасига насиб этди. Аслида Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси сўнгги, бешинчи зарбани аниқ бажарганда ҳаммаси тамом эди. Лекин ҳал қилувчи зарбада мусобақа дебютантлари адашди ва охир-оқибат кубокни Олий суд жамоаси қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди ва ғолиблар, шу билан бирга мусобақа иштирокчиларини самимий қутлади.

- Бу йилги мусобақада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги, “Фарғонаазот” каби кўплаб жамоалар дебютант сифатида қатнашди. Айтиш жоиз, бу йилги мусобақа ўтган йилгиданда қизғин, шиддатли ва муросасиз кечди. Ҳозиргина якунланган финал учрашувида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари мухлисларга қизиқарли ўйин намойиш этиб беришди. Унда омад Олий суд жамоасига кулиб боқди ва уларни ғалаба билан чин юракдан табриклайман. Спортда шундай ибора бор: “муҳими ғалаба эмас, муҳими иштирок!”. Бу йилги мусобақада иштирок этган ҳар бир жамоа аъзоси футбол билан шуғулланди, соғлом турмуш тарзига ошно бўлди. Ахир шунинг ўзи сизлар учун энг катта ғалаба эмасми? Шу муносабат билан сизларни ҳам самимий табриклайман, - деди Азиз Абдуқаҳҳорович ўз маърузасида.

Шундан сўнг навбат энг ҳаяжонли лаҳзалар, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимига етиб келди. Дастлаб турли номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди:

Номинациялар бўйича ғолиблар:


“Энг яхши дарвозабон” – Маҳмуджон Машарипов (“Миллий банк”);

“Энг яхши ҳимоячи” – Шуҳратбек Маннабов (Дин ишлари бўйича қўмита);

“Энг яхши тўпурар” – Отабек Ҳазратов, 10та гол (Сув хўжалиги вазирлиги);

“Энг яхши жамоа сардори” – Ашраф Гаффаров (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси);

“Энг яхши ўйин кўрсатган футболчи” – Ренат Жумаев (“Ўзбекнефтегаз” АЖ);

“Энг яхши мураббий” – Худоёр Мейлиев (Адлия Вазирлиги).

Сўнгра шоҳсупага мусобақа совриндорлари таклиф этилди. Уларга медаль, диплом ва эсталик совғаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари А.Абудуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматов, вазир ўринбосари А.Каримов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.Шоабдурахмоновлар тантанали равишда топширди.

Шунингдек, мусобақанинг финал учрашувига ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари, қолаверса “Дизайн” гуруҳи аъзолари ҳамда дилбар раққосаларнинг гўзал чиқишлари ўзгача файз бағишлади.



Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика