Latest news

18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  1 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  1 17:23Кантона Ямалга тан берди  1 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  2 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  2 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  20 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  5 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1 12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  4

Болалар футболи: Кучлилар Самарқандга саёҳатга боришади News

Болалар футболи: Кучлилар Самарқандга саёҳатга боришади

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Катта Янгиобод” маҳалласида футбол бўйича “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган болалар ва ўсмирлар ўртасида Ҳоким кубоги турнири бўлиб ўтди.

Илк маротаба уюштирилган мазкур мусобақа 198-сонли умумтаълим мактаби сунъий қопламали стадионида ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ва “Яшнобод” профессионал футбол клуби ҳамкрлигида ташкил этилган турнирда Яшнобод, Бектемир ҳамда Миробод туманлари болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, шунингдек, маҳаллаларнинг 2003-2004 йилларда туғилган ёш футболчилари майдонга чиқишди. Унда саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

“А” гуруҳидан “Яшнобод”, Болалар футбол мактаб-интернати, “Янги нур”, “Янги давр” жамоалари жой олган бўлса, “B” гуруҳида “Бектемир”, “Шоҳсанам”, “Старт”, “Катта Янгиобод” футболчилари ўзаро баҳс юритди.

— Мусобақани ўтказишдан бош мақсад уюшмаган ёшлар, хусусан, дарсдан бўш вақтларида футбол тўгаракларига қатнашмайдиган футболсевар болалар ва ўсмирларни ҳам қамраб олиш эди, — дейди “Яшнобод” профессионал футбол клуби директори Азиз Файзиев. — Бунга маълум даражада эришганимиздан жуда хурсандмиз. Жумладан, баҳсларда Болалар футбол мактаб-интернати, “Яшнобод” болалар футбол жамоаси, 1-болалар ва ўсмирлар мактаби ёш футболчилари қаторида “Янги нур”, “Янги давр”, “Шоҳсанам”, “Катта Янгиобод” маҳаллалар вакиллари ҳам ғолиблик учун муносиб кураш олиб боришди.

Мусобақанинг очилиш маросими байрам тусини олди. Унда Ҳоким кубоги турнири ташкилотчилари, мутахассислар, ёш футболчилар ҳамда санъаткорлар иштирок этишди.
Яшнобод туман Ҳокими кубогининг гуруҳ босқичи учрашувларида қуйидаги натижалар қайд қилинди:

“А” гуруҳи,
Биринчи тур
“Яшнобод” — БФМИ — 0:1, “Янги нур” — “Янги давр” — 3:2
Иккинчи тур
“Яшнобод” — “Янги нур” — 12:2, БФМИ — “Янги давр” — 3:0
Учинчи тур
БФМИ — “Янги нур” — 5:3, “Яшнобод” — “Янги давр” — 3:0.

“В” гуруҳи,
Биринчи тур
“Бектемир” — “Старт” — 0:2, “Шоҳсанам” — “Катта Янгиобод” — 3:2
Иккинчи тур
“Бектемир” — “Шоҳсанам” — 1:0, “Старт” — “Катта Янгиобод” — 2:4.
Учинчи тур
“Бектемир” — “Катта Янгиобод” — 3:2, “Шоҳсанам” — “Старт” — 0:2.

Мусобақа ярим финали дастлабки учрашувида БФМИ жамоаси “Старт” футболчиларини 5:2 ҳисобида енгди. Иккинчи финалчи номи “Яшнобод” — “Бектемир” жамоалари баҳсида аниқланди — 2:5.

Совринли ўринлар учун ҳам учрашувлар кескин ва шиддатли кечди. Учинчи ўрин учун ўтган учрашувда “Старт” вакиллари яшнободликларга ҳеч қандай имконият қолдиришмади — 7:4.

Финал учрашуви айниқса ҳаяжонли кечди. БФМИ ва “Бектемир” жамоалари ўртасида ўтган ҳал қилувчи баҳснинг асосий дақиқаларида жамоалар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади — 0:0. Натижада ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда омад БФМИ ёш футболчиларига кулиб боқди — 5:3.

— Маҳалламизда икки мингдан зиёд турли миллат аҳолиси аҳил ва иноқ турмуш кечиришмоқда, — дейди “Янги нур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустам Авазов. — Турнирда маҳалламиз болаларидан ташкил топган жамоа ҳам фаол иштирок этди. Гарчи, жамоамиз ўз гуруҳида учинчи ўринни олишган бўлсалар-да, хафа бўлишгани йўқ. 

Болажонларимизда турнир баҳонасида янада футболга меҳр кучайгани шубҳасиз. Дарсдан бўш вақтларида кўча-кўйда копток тепиб юрган болалардан 6-7 нафари бундан кейин футбол тўгаракларига мунтазам қатнашишга ва келгусида моҳир футболчи бўлиб етишишга қарор қилганликларидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Ишонамизки, келгусида бу каби мусобақалар болалар ўртасида истеъдодлиларни кашф этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Турнир ғолибва совриндорларига Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган диплом, медаллар ва кубоклар топширилди. Эътиборлиси, бош соврин соҳиби бўлган БФМИ жамоаси аъзолари Самарқанд шаҳрига саёҳатга бориш имкониятини қўлга киритишди. Шунингдек, совриндорларга туманда жойлашган 2-болалар ва ўсмирлар фпорт мактаби сузиш ҳавзасига бир ой текин таклифномалар тақдим қилинди.

Мусобақанинг “Энг яхши дарвозабони”, “Энг яхши ҳимочиси”, “Энг яхши ярим ҳимоячиси”, “Энг яхши тўпурари”, “Энг яхши мураббийи” каби номинациялари ғолиблари ҳам аниқланиб, махсус совғалар билан тақдирландилар. Яна бир аҳамиятли томони, турнир ташкилотчилари томонидан мусобақада иштирок этган 128 нафар ёш футболчиларнинг барчасига махсус эсдалик совғалари топширилди.

Якунда барча қатнашчилар байрам дастурхонига таклиф этилдилар. Бир сўз билан айтганда, Яшнобод туман Ҳокими кубоги турнири болалар учун чинакам футбол байрамига айланиб кетди. Ташкилотчилар келгусида бу турнирни анъанавий тарзда ўтказишга қарор қилишди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика