Latest news

08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  0 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  5 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  31 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4

Болалар футболи. Элбек Имомназаров: "Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим" News

Болалар футболи. Элбек Имомназаров: "Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим"

Футбол маҳорат мактаблари ўртасида ўтказилаётган "Профессионал футбол мактаблари лигаси" мусобақасида 2006 йилда туғилган ўйинчилардан иборат Жиззах жамоаси турнир давомида ўйини билан мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Бу борада Жиззах 2006 жамоаси мураббийи Элбек Имомназаровнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот ўрнида Жиззах 2006 жамоаси гуруҳ босқичида Қорақалпоғистон ва Самарқанд билан 0:0, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган бўлса, Навойи вилоятининг худди шу ёш тоифасидаги жамоаси 3:0 ҳисобида таслим этилди. 1/4 финалда эса Тошкент вилояти 2:1 натижаси билан мағлуб этилди.

"Турнир ҳақида гапирадиган бўлсам, бундай нуфузли, ташкилотчилик юқори бўлган турнирда бу ёшдаги жамоамиз илк бор иштирок этди. Ҳаяжон бўлиши табиий. Биринчи турда болалар ўз ўйинини топа олишмади. Фикримча бу ҳаяжондан. Дастлабки турда қийин ўйин ўтказдик. Қорақалпоғистон Республикаси била дуранг натижа қайд этишди. Мазкур учрашувдан сўнг болалар билан гаплашиб олдик. Руҳий жиҳатдан тушунтириш ишлари олиб борилди. Навбатдаги турларга келиб жамоамиз ўз ўйинини топди, ҳаяжонлар ортда қолди. Турнирда совринли ўринларни эгалла бўлиш мумкинлигини тушуниб етишди. Гуруҳ босқичида ажойиб тарзда иштирок этишди. Мағлубиятга учрамаган ҳолда иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик. 1/4 финал босқичида Тошкент вилояти жамоаси билан жуда ҳам шиддатли ўйин гувоҳига айландик. Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим. Яхши ўйин кўрсатишди. Футболда кучли жамоа ғалаба қозонади деб бежизга айтишмаган. Тошкент вилоятини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Кучли тўртликка кирдик. Тўғрисини айтсам, бу ўйинда болалар катта куч йўқотишди. Катта меҳнат қилишди. Меҳнатимиз самараси ўлароқ совриндорлар қаторидан жой олдик. Республикамиздан жами 14та футбол маҳорат мактаблари иштирок этишди. Мана шу жамоалар ичида нуфузли мусобақада кучли тўртликка кириш биз учун бахт. Кейинги мусобақаларда янада яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

23-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу турнир ҳам футбол маҳорат мактаблари ўртасида бўлиб ўтади. Муносиб тайёргарлик кўрамиз. Чемпионликни мақсад қилганмиз. Ўзбекистон чемпионатида йўл қўйган хатоларимизни кубок баҳслари бошлангунига қадар бартараф этиш устида ишлаймиз.

Карантин даврида машғулотларни онлайн тарзда олиб бордик. Болаларни йиғганимизга ҳам кўп бўлмади. Бу борада камчилик сезилди. Ўзбекистон чемпионатидаги натижа 1-2 йил ичида ўргатган нарсаларимизнинг самараси деб ўйлайман. Карантин вақтида болалар жамоавий машғулотлардан узулиб қолди. Индивидуал машқларни уйда якка тартибда бажаришди. Мусобақадан 15 кун аввал йиғилдик ва машғулотларни бошладик",- дейди Элбек Имомназаров.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика