Latest news

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  94 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

Болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милославлевич Тошкентга келади News

Болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милославлевич Тошкентга келади

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан биринчи галда болалар мураббийларининг малакасини оширишга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлашга энг асосий вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.

Мана шу мақсадда, вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилиниши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Шу йилнинг 17 декабрь куни сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевич пойтахтимизга ташриф буюради. У мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига тақдим этади.

ЎФФ раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Завиша Милославлевич билан шартнома имзоланади. У 3-ҳудуд ҳисобланган водийда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб боради. Бошқа ҳудудлар учун ҳам Европадан болалар футболи бўйича мутахассисларни жалб қилиш мақсадида ҳозирда музокаралар давом этяпти.

Завиша Милославлевич ҳақида маълумот: 1961 йил Сербияда таваллуд топган. Мураббийлик фаолиятини 1986 йил Загребнинг “Динамо” клубида бошлаган. Кейинчалик Сербиянинг турли ёшлардаги терма жамоаларида (U-16, U-19) фаолият олиб борган. 2003-2007 йиллар давомида Сербия ёшлар терма жамоасида мураббий бўлиб ишлаган.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика